Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.02.1999
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 26 МАРТДАГИ 164-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Бухгалтерия ҳисоботини тақдим этиш жараёнини тартибга солиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
41-банднинг биринчи хатбошидаги «100000 сўмдан» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш бараваридан сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банднинг «б» кичик бандидаги «100000 сўм» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баравари миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин;
76-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Корхона (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик бухгалтерия ҳисоботини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечикмай, йил чораги ҳисоботини эса ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан кечиктирмай тақдим этади».
2. Мазкур қарор 1996 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 18 декабрь,
461-сон