|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИ БУЮРТМАЛАРИ БЎЙИЧА БАЖАРИЛАДИГАН ТУЗАТИШ ҚУРИШ ИШЛАРИ УЧУН ЭРКИН ШАРТНОМАВИЙ НАРХЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолига уй-жойларни тузатиш ва қуриш бўйича хизмат кўрсатишда ишлатиладиган қурилиш материалларининг бирмунча қимматлашганлиги ва маиший хизмат корхоналарининг зарар кўрмасдан ишлаши учун шароитлар яратиш зарурияти муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни либераллаштириш чоралари тўғрисида» 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорини қисман ўзгартирган ҳолда 3-иловадаги тарифларнинг чекланган миқдорлари белгиланган хизматлар рўйхатидан аҳоли буюртмаси бўйича тузатиш-қурилиш ишлари чиқариб ташлансин.
2. «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни тузатиш ва қуришда бажариладиган хизматларга шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эркин нархлар (тарифлар)ни жорий қилиш ва улар бўйича хизматларнинг таннархига 30 фоиз миқдорида чекланган рентабеллик белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 29 октябрь,
499-сон