Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.01.2013
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2002 йил 4 майдаги 100(2923)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў.Султонов) ўз қарорларини «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 4 апрель,
356-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 66-модда)