Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ПУДРАТ САВДОЛАРИ (ТЕНДЕРЛАР)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Капитал қурилишда бозор ўзаро муносабатларини жорий этишни жадаллаштириш, объектлар қурилиши муддатларини қисқартириш, сифатини яхшилаш ва қийматини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси пудрат савдоларини ташкил этиш бўйича хўжалик ҳисобидаги республика бошқармасини ва вилоят марказларидаги унинг филиалларини бир ой муддатда ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш бўйича Республика бошқармасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдолар ўтказиш бўйича услубий раҳбарликни амалга ошириш ва кўрсатмалар бериш юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 28 февраль,
114-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)