|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ТОМДИ ВА УЧҚУДУҚ ТУМАНЛАРИ ҚОРАКЎЛЧИЛИК ФЕРМАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Чўл зонаси шароитларида қоракўлчилик фермаларининг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1, 2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
4. Қоракўлчилик фермаларини ва ташкил этилаётган уюшмаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1996 — 1998 йилларга Томди ва Учқудуқ туманларининг ёпиқ турдаги қоракўлчилик акционерлик жамиятлари учун бир бош қоракўл қўйини боқиш харажатларига тегишли равишда йилига 70 ва 90 сўм миқдорида дотация белгилансин. Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда дотацияни тўлаш тартибини ишлаб чиқсин. Кўрсатиб ўтилган дотациядан солиқ олинмайди ва ҳисобга ўтказиш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилмайди;
хусусийлаштирилган фермалар ва уларнинг уюшмалари 3 йилга ер солиғи тўлашдан озод қилинсин;
қоракўл қўйларини боқиш ва фермаларни қишловга тайёрлаш учун 1996 йилга Учқудуқ тумани қоракўлчилик фермаларига 150 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари ва 1,5 минг тонна омихта ем, Томди тумани фермаларига 250 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари ва 2,5 минг тонна омихта ем мақсадли ажратилсин.
5. Марказий банк, «Пахта-банк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк»ка кредитлардан фойдаланганлик учун қўшилган 19,2 млн. сўм миқдоридаги фоизларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш, шунингдек банк ссудалари бўйича 109,8 млн. сўм миқдоридаги муддати ўтказиб юборилган ва илгари тўлов муддати кечиктирилган қарзларнинг тўлов муддатини 2000 йилгача кечиктириш;
«Бизнес-фонд» ва «Мадад» агентлигига Томди ва Учқудуқ туманларининг янгидан ташкил этилган хусусийлаштириш субъектларига қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун технологиялар ва асбоб-ускуналар харид қилишга 3 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
5-банднинг иккинчи хатбошисидаги тўлов муддати узайтирилган қарзларни тўлашга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Р.А. Гиниятуллин, В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида 1996 йил 10 октябргача ва 1997 йил 20 январгача ахборот берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 11 июль,
246-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)