Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Қарори
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2755-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 11 январдаги 110, 01/03-26/29-сон (рўйхат рақами 2755, 2016 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 39-модда) қарори билан тасдиқланган Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги «энг кам иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзларига алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 июнь,
116-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ХАЙДАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 июнь,
04-25/01-17-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби директори Р. АБДУРАУПОВ
2019 йил 28 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2019 й., 10/19/2755-2/3413-сон)