|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги Қонунни амалга киритиш ҳақидаги қарорининг 2-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 2-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисидаги Низомнинг:
1-бўлими 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Кичик корхоналарга ҳисобот даври (йил)да ходимларининг ўртача чекланган сони:
саноат ва қурилишда — 50 кишидан;
қишлоқ хўжалигида ва ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — 25 кишидан;
илм-фан соҳасида ва илмий хизмат кўрсатишда — 10 кишидан;
ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида — 10 кишидан;
чакана савдода — 5 кишидан ортиқ бўлмаган юридик шахслар киради»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(б-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«в» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан чиқарилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 16 апрель,
151-сон