Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
«АРАЛВОДСТРОЙ» ВА АРАЛСЕЛЬХОЗВОДОПРОВОДСТРОЙ» БИРЛАШМАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ ҚЎМИТАСИ ТАРКИБИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг «Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган иттифоққа бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотларини Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тасарруфига ўтказиш тўғрисида» 1991 йил 22 июлдаги қарорига мувофиқ ҳамда «Оролбўйи» дастури бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Аралводстрой» ихтисослаштирилган бирлашмаси ва «Водстрой» давлат концернининг «Аралсельхозводопроводстрой» лойиҳа-қурилиш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси таркибига ўтказилсин, уларнинг Нукус шаҳридаги ўрни сақлаб қолинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон шартнома ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси, «Узсельхозснабремонт» ўзларининг режа-иқтисодий кўрсаткичларига ва истеъмол ҳамда моддий-техника ресурсларини тақсимлаш балансларига тегишли ўзгартишлар киритсинлар.
3. Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, «Узагрострой» республика давлат-кооператив қурилиш бирлашмаси, «Узколхозстрой» 1992 йилда 1991 йил ҳажми даражасида «Аралводстрой» ихтисослаштирилган қурилиш бирлашмасига ва «Аралсельхозводопроводстрой» лойиҳа қурилиш бирлашмасига маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлар ҳамда конструкциялар етказиб беришни таъминласинлар.
4. Сув хўжалиги ва саноат-фуқаро қурилиши, шунингдек, магистраль ва хўжаликлар ичидаги сув йўллари ҳамда улар учун иншоотларнинг бош лойиҳаловчиси этиб «Средазгипроводхлопок» ва «Средазгипроцелинстрой» институтлари белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 март,
102-сон