Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ЎРМОН МЕЛИОРАЦИЯСИ ТЕХНИКУМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1991 йил 30 апрелдаги 115-сон қарорининг 5-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган Тошкент пахтачилик техникумини Тошкент ўрмон мелиорацияси техникуми деб қайта номлаб, уни ўзининг ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳозирги вақтда Тошкент пахтачилик техникумида ўқиётганлар контингентини барча ихтисосликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг янгидан ташкил этилаётган Тошкент ўрмон мелиорацияси техникумига белгиланган тартибда ўтказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг режа ва бюджетларига тегишли ўзгартишлар киритсинлар.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 14 январь,
14-сон