|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.03.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-61) 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1349-10]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сонли ««Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-61) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3609, 24.02.2025 й.) асосан 2025 йил 25 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида Халқаро фуқаро авиациясининг 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркибига ёшга оид чегараларни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган стандартлари ва тавсия этилган амаллар (Чикаго Конвенциясининг 1-иловасига киритилган 172-тузатиш) талабларини Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида жорий қилиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. 65 ёшга тўлган учувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга қўйилмайдилар.
Экипаж таркиби фақат битта учувчидан иборат бўлган ҳаво кемаларида халқаро тижорат ҳаво тушувларини бажарувчи 60 ёшга тўлган ҳаво кемаларининг командирлари (учувчилари) Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга қўйилмайдилар.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 март,
113-Н-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/1349-10/0949-сон)