Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, уларга мазкур соҳада кенг қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 11-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низом 8-бандининг биринчи хатбошидаги «100» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 февраль,
126-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 09/18/126/0783-сон)