Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.07.2023
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2259-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 26 июндаги 21-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2259-3, 10.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сон (рўйхат рақами 2259, 2011 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Суд-тиббий экспертиза муассасасида экспертизалар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори, суд ажрими (судья қарори) асосида ўтказилади».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 октябрь,
114-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.11.2017 й., 10/17/2259-1/0304-сон)