|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ–3706-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Касаначиликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, саноат корхоналари билан касаначиликни ўртасида кооперацияни кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармони 3-бандидаги «2019 йилнинг 1 январигача» деган сўзлар «2021 йилнинг 1 январигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ушбу Фармон «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 26 майдаги 104 (6798)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 май,
ПФ-5054-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 380-модда)