Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси корхоналарининг технология асбоб-ускуналарини замонавийлаштириш ва халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг эркин бозорда (шу жумладан хорижий инвесторларга) сотиш учун мўлжалланган:
«ТошҚМК» акциядорлик жамиятининг 37005 та ёки акциядорлик жамияти устав фондининг 35,7 фоизи миқдоридаги акциялари пакетларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармасига;
«Оҳангарон пластмасса қурилиш материаллари» акциядорлик жамиятининг 25776 та ёки устав фондининг 36,1 фоизи миқдоридаги акциялар пакетларини «Ўзуйжойжамғармабанк»ка сотиш ҳамда маблағларни ишлаб чиқаришни реновациялаш ва янгилашга, шунингдек хорижий кредитларни қайтаришга йўналтириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига 2-иловага киритилган қуйидаги корхоналарнинг чиқарилаётган акцияларини сотишдан тушган тушум тўлиқ ҳажмда:
«Кварц» акциядорлик жамиятига — архитектура-қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича янги объектни ишга тушириш учун олинган давлат ва тижорат кредитларини қисман қайтаришга;
«Кулол» акциядорлик жамиятига — технология асбоб-ускуналарини янгилаш ва замонавийлаштириш ҳамда замонавий сантехника буюмлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун;
«Сантехқуйма» акциядорлик жамиятига — кредитор қарзларни қайтариш ва импорт хом ашё харид қилиш учун тўлиқ ҳажмда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги 244-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига 2-иловадаги 120-«Оҳангарон пластмасса қурилиш материаллари» АЖ ва 124 - «ТошҚМК» АЖ тартиб рақамлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Эмитентларга йўналтирилган маблағлар мақсадли фойдаланилиши ҳамда асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар сотиб олишга тузиладиган контрактларнинг асосланганлиги учун жавобгарлик «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси раҳбарлари зиммасига юкланади.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Исаев ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 20 май,
255-сон