|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВРИЙ МАТБУОТНИ ТАРҚАТУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 13 АПРЕЛДАГИ 143-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Даврий матбуотни махсус автотранспорт билан ташиш ташкил этилиши муносабати билан, уни аҳолига ўз вақтида етказиш ва ташишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Даврий матбуотни тарқатувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 13 апрелдаги 143-сон қарорининг 2-бандидаги «авиация ва темир йўлда» сўзлари «авиация, темир йўлда ва махсус автотранспортда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Белгилансинки, 2002 йилда даврий матбуотни махсус автотранспортда ташиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш харажатлари Давлат бюджетидан «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниясига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар лимитини кўпайтирмасдан Давлат бюджетининг 2002 йилга тасдиқланган кўрсаткичлари доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 7 август,
284-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 121-модда)