Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИНГ БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 9 июлдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
 LexUZ шарҳи
Мазкур норматив ҳужжатларнинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 351-сонли «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.
2001 йил 1 март,
103-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 10-модда) 2-бандида «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 622-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 09/25/637/0926-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 октябрдаги 477-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 201-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси адвокатлик бирлашмаларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 15 июлдаги 250-сон қарори 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 20-модда; 2003 й., 20-сон, 201-модда; 2005 й., 5-6-сон, 35-модда; 19-20-сон, 143-модда; 2010 й., 21-сон, 162-модда; 2011 й., 14-сон, 142-модда, 37-сон, 377-модда; 2014 й., 52-сон, 622-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 09/25/637/0926-сон)