Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.11.2024
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН) ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1002-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига биноан амалга киритилсин.
Белгилаб қўйилсинки, 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда сайланган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) янги Вакил сайлангунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев) ўз қарорларини янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 август,
670-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 421-модда)