Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ХИЗМАТ ТУРАР ЖОЙЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2000 ЙИЛ 27 ЯНВАРДАГИ 24-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 24 май,
178-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 24 майдаги 178-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарорнинг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов» сўзлари билан алмаштирилсин.
14-банддаги «ва профессионал ёнғиндан сақлаш» сўзлари «қўриқлаш ва профессионал ёнғин хавфсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш муассасаларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари.
17. Ички ишлар органларининг хизмат кўрсатиладиган участка ҳудудидаги профилактика бўйича инспекторлари».
иловага қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:
«22. Қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 79-модда)