|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ЛОМБАРДЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 289-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 50-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки:
ломбардларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
3. Марказий банк томонидан белгиланган тартибда тасдиқлаш учун:
ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом;
фуқароларга тегишли бўлган ашёлар гаровга қўйилган ҳолда ломбардлар томонидан фуқароларга кредит бериш қоидалари;
ломбардлар томонидан ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов ва Марказий банк раиси Ф. М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 сентябрь,
402-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 149-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)