|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ВА ЎЗБЕКИСТОН ССЖ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Жумҳурият вазирликлари ва идоралари, корхоналари ва муассасаларининг иш режимини ўзгартириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жумҳуриятда декрет вақти бекор қилиниб, минтақа вақти жорий этилганлиги муносабати билан, аҳолининг, меҳнат жамоаларининг истакларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарор қиладилар:
1. Жумҳурият вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва муассасалари аппарати ходимлари учун 1991 йил 8 апрелдан эътиборан ишни эрталаб соат 9 да бошлаш графиги белгилансин.
2. Ишлаб чиқариш ва меҳнаткашлар манфаатларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда корхоналар учун иш бошлашнинг қулай графигини жорий қилиш тавсия этилсин.
3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, вазирликлар ва идоралар бир ҳафта муддат ичида транспорт, алоқа хизмати, маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, умумий овқатланиш корхоналарида иш бошлаш графигини минтақа вақтига мувофиқлаштирсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ўзбекистон ССЖ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раиси Б. АЛЛАМУРОДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 3 апрель,
86-сон