|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Келин-куёвларга мебель, гилам ва гилам поёндозларни сотишнинг имтиёзли тартиби тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жумҳурият аҳолисининг миллий хусусиятлари ва анъаналари муносабати билан келин ва куёвларни чакана нархлар кескин ошган шароитда ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 27 ноябрдаги 370-сон қарори 4-пунктининг биринчи абзаци қисман ўзгартирилиб, 1991 йил 3 апрелдан бошлаб келин ва куёвларга битта гилам ёки гилам поёндоз, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган битта мебель йиғмаси ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилган йиғмага ва гарнитурага кирмайдиган бошқа мебель буюмларни шартнома (эркин) нархларнинг, бошқариладиган ёки белгилаб қўйилган нархларнинг 75 фоизини, лекин ҳар бир оилага кўпи билан 1500 сўм чегириб сотиш жорий этилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 2 апрель,
82-сон