|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасидан «Ўзавтотранс» корпорациясига автобуслар олиб бериш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида йўловчи ташиш транспорти ишини янада такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасидан истисно тариқасида (ҳисобдан чиқариш режаси ҳисобига) шаҳар йўналишларида фойдаланилганда самара бермайдиган 20 та «ПАЗ», 10 та «ЛИАЗ», 30 та «ЛАЗ-695» автобуслари «Ўзавтотранс» корпорацияси тасарруфига тўловларсиз олиб берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 9 июль,
341-сон