Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.07.2020
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2118-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сонли «Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3277, 01.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 июндаги 191-сон буйруғи билан тасдиқланган Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 219-модда) 2-бандидаги «имтиёзли шартлар ва бепул рецептлар бўйича» деган сўзлар «шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Дори-Дармон» АК билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 сентябрь,
327-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2013 йил 26 сентябрь
«Дори-Дармон» АК бошқаруви раиси в. в. б. М. ФАЙЗИЕВ
2013 йил 26 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 538-модда)