Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚУРБОН ҲАЙИТНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний байрам Қурбон ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида» 1991 йил 20 июндаги 221-сонли Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 22 февралга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини эътиборга олиб, 2002 йил 22 февраль куни дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.
2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайити байрами жойларда муносиб тарзда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 15 февраль,
53-сон