Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КАРТОШКАЧИЛИКДА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКАДА КАРТОШКА ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима, 1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 82-модда)
3. Қуйидагилар «Ўзкартошка» фирмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
уруғчиликнинг ўз базасини ташкил этиш, навни янгилаш мақсадида республика ташқарисидан уруғлик картошка келтириш йўли билан республика хўжаликларининг уруғлик картошкага бўлган эҳтиёжини таъминлаш;
картошка етиштириш технологиясини такомиллаштиришда ва унинг уруғчилигини ташкил этишда картошкачилик хўжаликларига ёрдам бериш;
юқори репродукцияли уруғлик етиштириш, картошка селекцияси ва уруғчилиги ишларини кучайтириш масаласида илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
илмий тадқиқотлар ўтказиш ва фан-техника тараққиёти ютуқларини республика картошкачилигига жорий этиш;
республикада картошкачиликни ривожлантиришга кўмаклашувчи ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4, 5 ва 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 82-модда)
7. Тошкент туманидаги картошка сақлаш омбори «Сабзавотнавуруғлари» Тошкент вилоят бирлашмаси балансидан «Ўзкартошка» фирмаси балансига берилсин.
8. «Ўзкартошка» фирмаси Тошкент шаҳри, Соломатина кўчаси, 248-уйга, «Сабзавотнавуруғлари» Тошкент вилоят бирлашмаси эса —‎ Тошкент туманидаги уруғлик сақлаш базаси ҳудудида жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 82-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
301-сон