Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИЛЛАР ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИГА АБДУЛҲАМИД СУЛАЙМОН ЎҒЛИ-ЧЎЛПОН НОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Атоқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби Абдулҳамид Сулаймон ўғли-Чўлпоннинг ўзбек маданияти ва адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва келажак авлодга ўрнак бўлувчи фуқаролик жасоратини инобатга олиб ҳамда унинг таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг Андижон давлат тиллар педагогика институтига Абдулҳамид Сулаймон ўғли-Чўлпон номини бериш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигига тегишли идоралар, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан АндДТПИда адибга ёдгорлик ўрнатиш ҳамда институт биносини таъмирлаш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш топширилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 2 октябрь,
463-сон