Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини янада ривожлантириш, унинг субъектларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг:
қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси институтлари фаолиятини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиришни кучайтиришни, ҳисобга олиш тизимини соддалаштиришни, шунингдек қимматли қоғозларга оид битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатишни такомиллаштиришни;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг дастурий-техник таъминотини бирхиллаштириш ва стандартлаштиришни, электрон ҳужжат айланишини кенг кўламда жорий этишни ва ундан фойдаланишни;
жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларга оид операцияларда, шу жумладан, қимматли қоғозларнинг пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда олди-сотди операцияларида иштирокини соддалаштиришни;
қимматли қоғозлар бозори маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратишни таъминлайдиган Корея фонд биржаси томонидан 2013 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш бўйича Бош шартнома доирасида Ўзбекистон Республикаси фонд бозори учун камида 6 млн АҚШ доллари суммасига дастурий таъминлашни, сервер ва телекоммуникация асбоб-ускуналарини, маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ва 1 йил мобайнида кафолатли хизмат кўрсатишни ўз ичига оладиган Ягона дастурий-техник комплекс фойдаланишга тайёр шарти билан етказиб берилиши ва жорий этилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 140-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 230-модда)
4. «Тошкент» республика фонд биржаси акциядорларининг унинг устав фондини 1 млрд. сўмгача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 140-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 230-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари, «Тошкент» республика фонд биржаси ҳамда рейтинг агентлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори амалиётига қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентларини рейтинг баҳолаш ҳамда уни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия-иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг ўқув дастурларига қимматли қоғозлар ва корпоратив бошқарув бўлимлари киритилишини назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази икки ой муддатда:
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлари тизими тўғрисидаги;
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини ички назорат қилиш тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисида Низом (рўйхат рақами 1895, 05.02.2009 й.), Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида Низом (рўйхат рақами 1899, 06.02.2009 й.).
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 июль,
160-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 298-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда; 2012 й., 21-сон, 230-модда)