Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.08.2015
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуни матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 5 августдаги 150 (401)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:
уч ой мудддат ичида «Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилмаслик ва санитарияга доир, эпидемияга қарши чора-тадбирларини ўтказмаганлик оқибатида одамлар саломатлигига ва атроф-муҳитга етказилган зарарнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, айрим шахслар томонидан тўланиши тартиби тўғрисида», «Санитария қонунлари бузилган ҳолларда диагностика чораларига, даволаш ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирларига қилинган ҳаражатларни тўлаш тартиби тўғрисида», «Санитария соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ундириш тартиби тўғрисида»ги низомларни тасдиқласин;
1992 йилнинг 1 декабрига қадар:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини мазкур Қонунга мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 июль,
658-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 356-модда)