Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.07.2008
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА ФОНД БИРЖАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1994 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ўз норматив ҳужжатларини қараб чиқиб, ушбу Қонунга зидларини бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонунни рўёбга чиқариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонун 1994 йилнинг 1 январигача муомалага чиқарилган меҳнат жамоалари ёки корхоналарнинг акцияларига амал қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 2 сентябрь,
919-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 326-модда)