|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат солиқ хизмати органлари зиммасига қўшимча вазифалар юклатилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўшимча киритилган штат бирлиги учун бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хизмат автомашиналари лимитини қайта кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 45-сон, 511-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 28 июнь,
ПҚ-661-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 261-модда; 2012 й., 45-сон, 511-модда)