Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
АҲОЛИНИНГ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ БАНК ТИЗИМИГА ИШОНЧИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ОИД КЕЙИНГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг даромадларини легаллаштириш, депозит ҳисобварақларидаги қўйилмалар ҳажмини кўпайтириш, шунингдек нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПФ-4148-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг фаолиятига аралашиш, шунингдек улардан банк сирини ташкил этувчи маълумотлар беришни ҳуқуққа зид тарзда талаб қилиш каби ҳолларга йўл қўймаслик борасида банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни кучайтирсин;
ушбу қарор талабларини бузувчи айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Бош прокуратура, Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 январь,
ПҚ-565-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 24-модда)