1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3835]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Директор А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 апрель,
90-сон
Келишилган:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 15 апрель
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в. б. У. ХУСАИНОВ
2026 йил 14 апрель
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2026 йил 10 апрель
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 15 апрелдаги 90-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларининг (бундан буён матнда ички назорат тузилмалари ходимлари деб юритилади) малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
1. Ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш уларнинг коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш соҳаларидаги билимларини мустаҳкамлаш ва янгилаш ҳамда уларнинг касбий тайёрлиги зиммасига юкланган вазифалари ва функцияларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
2. Ички назорат тузилмалари ходимларини стажировкадан ўтказиш стажёрнинг тайинланаётган лавозимда ўз вазифалари ва функцияларини сифатли бажариши, ушбу лавозимда самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
3. Ички назорат тузилмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, қонунчиликда белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
4. Ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш қонунийлик, тенглик, очиқлик, холислик, малакалилик ва даврийлик тамойиллари асосида ташкил этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
2-боб. Ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
5. Ички назорат тузилмалари ходимлари ҳар йили коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўйича қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитилади.
Ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3565, 2024 йил 30 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат тузилмалари ўз ходимларининг «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида малака ошириш курсларида қатнашиши учун масъул ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
6. Ички назорат тузилмалари ходимлари давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ташкил этиладиган махсус ўқув курсларида ўқитилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
3-боб. Ички назорат тузилмаларининг биринчи марта лавозимга тайинланган ходимларининг стажировка ўташи
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
7. Давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат тузилмаси ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб, у лавозимга тайинланган кундан эътиборан ўн кун ичида Агентликка ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Агентлик мурожаат келиб тушгандан сўнг, бир ой муддат ичида стажировкани ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда давлат органи ёки ташкилотининг раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма ёки электрон равишда хабардор қилиши керак.
8. Стажёрни белгиланган муддатда стажировкадан ўтиш учун юбориш мажбурияти давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбари зиммасига юклатилади.
9. Стажировкани ташкил қилиш бўйича Агентликнинг «Комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш ва ички назорат тузилмалари фаолиятини тартибга солиш бошқармаси ва Кадрлар бўлими (бундан буён матнда стажировка бўйича ишчи орган деб юритилади) ишчи орган ҳисобланади.
Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотларидаги ички назорат тузилмалари ходимларининг стажировкадан ўтишини ташкил қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат ва кадрлар бўлинмалари стажировка бўйича ишчи орган ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
10. Давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат тузилмаларининг биринчи марта лавозимга тайинланган ходимлари қуйидаги тартибда стажировкадан ўтади:
давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат тузилмаларининг ходимлари — Агентликда;
ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотлардаги ички назорат тузилмаларининг ходимлари — давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларида.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмаси ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг келгусида ушбу ташкилотнинг ички назорат тузилмасидаги лавозими ўзгарганда (ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотлардан давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат тузилмаларига ишга ўтганда), шу жумладан, ушбу ходимлар давлат органлари ва ташкилотлари қайта ташкил этилиши ёки ташкилий бўйсунуви ўзгариши муносабати билан ички назорат тузилмаси масъул лавозимларига тайинланганда ёхуд бошқа давлат органи ёки ташкилотининг ички назорат тузилмаси ходими лавозимига ишга ўтганида қайта стажировкадан ўтиши талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
11. Стажёрга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат тузилмаларининг ходимлари учун Агентликнинг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.
Ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотлардаги ички назорат тузилмаларининг ходимлари учун давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат тузилмаларининг малакали ва тажрибали ходимлари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
12. Стажировка раҳбари камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
13. Стажировка раҳбари томонидан ҳар бир стажёр учун бажариладиган ишлар мазмуни ва муддати кўрсатилган стажировкадан ўтиш режаси ишлаб чиқилади.
Стажировкадан ўтиш режаси стажировка бўйича ишчи орган томонидан тасдиқланади.
14. Стажировкадан ўтиш режаси ИСО 37001:2025 «Коррупцияга қарши халқаро стандарт» талаблари асосида ишлаб чиқилиб, унда қуйидагилар назарда тутилади:
коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ва такомиллаштиришнинг норматив-ҳуқуқий асослари;
коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш механизмлари;
манфаатлар тўқнашувини бошқариш (аниқлаш ва бартараф этиш) механизмлари;
коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби;
коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
15. Стажировкадан ўтиш муддати икки ҳафтани ташкил этади ва стажировкадан ўтишдан озод қилишга йўл қўйилмайди.
16. Стажировкадан ўтишнинг биринчи кунида стажировка раҳбари стажёрни стажировкадан ўтиш режаси, муддатлари, ички меҳнат тартиби ва касб этикаси ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек иш режимининг хусусиятлари билан таништиради ҳамда стажёрга стажировкадан ўтиши учун зарур шароитларни яратади.
17. Стажировка раҳбари стажировка давомида:
стажёрга стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
стажёрнинг касбий билими ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун унга тегишли тавсиялар беради;
стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
стажёрнинг иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди.
18. Стажёр стажировкадан ўтиш давомида:
стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши;
стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
стажировкадан ўтиш якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаши;
Агентлик ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотларида ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт.
19. Стажировка бўйича ишчи орган ходимлари ҳамда стажировка раҳбари томонидан стажёрга стажировкадан ўтиш режаси билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди.
20. Стажёр стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, у бўйича ёзма ёки электрон ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажёр томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.
21. Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш учун у билан стажировка бўйича ишчи орган ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажёрга унинг касби билан боғлиқ бўлган вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.
Муҳокама натижаси стажировка бўйича ишчи орган томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.
22. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажёрнинг стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгалланган касбий билим ва амалий кўникмалар акс эттирилади.
Тавсифномада стажёрнинг Агентлик ёки тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаганлиги, стажировкадан ўтиш режасида кўрсатилган тадбирларни тўлиқ бажармаганлиги ҳамда стажировкага узрли сабабларсиз келмаганлиги ҳам акс эттирилади.
23. Тавсифнома стажировка бўйича ишчи орган раҳбари томонидан имзоланади ҳамда Агентлик ёки тегишли давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати томонидан стажёрни юборган давлат органи ёки ташкилотига электрон шаклда жўнатилади.
24. Стажёр стажировкадан ўтказиш масалалари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
4-боб. Ички назорат тузилмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш
(4-боб Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
25. Ички назорат тузилмалари ходимлари Агентликда ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
Ички назорат тузилмалари ходимларининг улар ишлаётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аттестациядан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
26. Ички назорат тузилмаси ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Ички назорат тузилмаси ходими лавозимига қабул қилинган ва мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ой мобайнида аттестациядан ўтиши керак.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача боласи бор аёл ёки уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс) (ушбу тоифадаги ходимлар мазкур имтиёзли давр тугагандан сўнг олти ойдан кейин аттестациядан ўтказилади);
бир ойдан ортиқ вақт давомида даволанаётган ёки ҳарбий ёхуд муқобил хизматни ўтаётган ходимлар (ушбу тоифадаги ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришганидан сўнг олти ойдан кейин аттестациядан ўтказилади);
хизмат текшируви ўтказилаётган ёки бир ойгача бўлган муддатда меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлган ходимлар (ушбу тоифадаги ходимлар хизмат текшируви ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври тугаганидан кейин аттестациядан умумий тартибда ўтказилади);
ички назорат тузилмаларида маъмурий-техник лавозимда (бошқарув ходимларидан ташқари) ишлаётган шахслар.
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда ички назорат тузилмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари зиммасига юкланади.
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
27. Ички назорат тузилмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан уч йил муддатга аттестация комиссияси шакллантирилади ҳамда унинг таркиби камида етти нафар аъзо ва бир нафар комиссия котибидан иборат бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
28. Аттестация комиссиясига Агентлик директорининг тегишли ўринбосари раислик қилади ҳамда унинг таркибига Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари ходимлари киритилади.
Аттестация комиссияси таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим, кўникма ва тажрибага эга бўлган эксперт ва мутахассислар киритилиши мумкин.
ички назорат тузилмаларининг аттестациядан ўтишга талабгор бўлган ходимларининг (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) рўйхат бўйича таркибини белгилайди;
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.
30. Агентликнинг «Комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш ва ички назорат тузилмалари фаолиятини тартибга солиш бошқармаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади ва у:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади;
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
31. Давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат тузилмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги ёзма ёки электрон шаклдаги хатни мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатлардан камида бир ой олдин Агентликка юборади.
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиниши мумкин бўлган ҳужжатлардан ташқари хатга Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомда (рўйхат рақами 3829, 2026 йил 6 май) ички назорат тузилмалари ходимларига нисбатан белгиланган минимал малака талабларига мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
32. Ички назорат тузилмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хат келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида Агентлик томонидан кўриб чиқилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Талабгор коррупцияга қарши курашиш соҳасида тегишли малака ошириш курсларида ўқиганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги сертификатга эга бўлиши лозим.
33. Талабгорнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида тегишли малака ошириш курсларида малака оширмаганлиги уни аттестациядан ўтказишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади. Бунда аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан талабгорни аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Аттестациядан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
34. Аттестациядан ўтказишнинг рад этилишига асос бўлган мазкур Низомнинг 33-бандида белгиланган камчилик бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда талабгорни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хат такроран кўриб чиқиш учун юборилади.
35. Аттестациядан ўтказишнинг рад этилиши учун асос бўлмаган тақдирда талабгор давлат органи ёки ташкилотининг хати келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддат ичида аттестациядан ўтказилиши керак.
3-§. Аттестацияни ўтказиш тартиби
36. Агентлик томонидан аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида талабгорнинг иш жойи бўйича давлат органи ёки ташкилотига аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн беш кун олдин билдиришнома юборилади.
Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари ходимларининг аттестациядан ўтказилишида ортиқча вақт ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида улар Агентлик томонидан махсус электрон платформа орқали масофавий шаклда аттестациядан ўтказилиши мумкин.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
37. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) келмаган талабгорлар аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.
Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгорлар бўйича улар ишлаётган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига билдиришнома юборилади. Талабгор аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.
38. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади.
Талабгор ишлайдиган давлат органи ёки ташкилотининг вакили аттестация комиссияси мажлисида маслаҳат овози билан қатнашиши мумкин. Аттестация тугагандан кейин вакилнинг фикр-мулоҳазалари эшитилади.
39. Аттестация комиссияси мажлиси комиссия аъзоларига талабгорнинг ҳужжатларини таништиришдан бошланади.
40. Аттестация икки босқичда — тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.
41. Талабгор билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган фаолият йўналишлари, миллий қонунчилик ва соҳага оид халқаро стандартлар, коррупцияга қарши курашишга доир билим ва кўникмалар, шу жумладан, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка доир мурожаатлар билан ишлаш каби йўналишлар бўйича тест синови ва суҳбат ўтказилади.
42. Тест синови 25 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир савол 2 балл билан баҳоланади.
Тест синовини топшириш учун талабгорларга 60 дақиқа вақт берилади.
43. Суҳбат жараёни умумий 50 баллик тизим асосида баҳоланади.
Бунда суҳбат саволлари бешта саволдан иборат бўлиб, ҳар бир савол комиссия аъзолари томонидан алоҳида баҳоланади. Ҳар бир комиссия аъзоси томонидан бир савол учун энг кўпи билан 10 балл қўйилиши мумкин.
Талабгорнинг суҳбат жараёнида тўплаган умумий бали комиссия аъзолари томонидан қўйилган баллар йиғиндисини комиссия аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Суҳбат жараёнида талабгорга ички назорат тузилмалари ходимлари учун уларнинг касбий компетенциясига ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасига доир бўлмаган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
44. Суҳбат саволлари талабгор томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Талабгор томонидан тасодифий равишда танланган суҳбат саволлари комиссия котиби томонидан принтерда чоп этилади ва (ёки электрон шаклда) талабгорга тақдим қилинади.
45. Талабгорларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 5 дақиқа вақт ажратилади.
Аттестация комиссияси аъзолари томонидан талабгорга суҳбат саволлари юзасидан аниқлаштирувчи қўшимча саволлар берилиши мумкин.
46. Талабгор тўплаши мумкин бўлган энг юқори кўрсаткич 100 баллни ташкил этади. Талабгор аттестациядан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланиши учун умумий ҳисобда камида 56 балл натижа қайд этиши лозим.
Тест синови ва суҳбат жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратган ҳолда ўтказилади.
Аттестация шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади ҳамда ушбу видеотасвир Агентликда уч йил мобайнида сақланади.
47. Тест ва суҳбат саволларининг тахминий рўйхати ва аттестация комиссиясининг иш регламенти Агентлик томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида аттестация бошланишидан камида бир ой олдин эълон қилинади.
48. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб, аттестациядан ўтказиш якуни бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга гувоҳнома бериш ҳақида;
талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ҳақида.
49. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг раиси ҳамда комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
50. Ички назорат тузилмасининг аттестациядан ўтган ходимига уч кун муддатда ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.
Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади.
Гувоҳнома уни идентификация қилиш имкониятини яратиш мақсадида ҚР-код (матрицали штрих код) қўйилган ҳолатда расмийлаштирилади. Гувоҳномалар реестри Агентлик томонидан уларнинг серияси, тартиб рақами ва амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда «Э-антисор.уз» электрон платформасида автоматик равишда юритилади.
51. Ички назорат тузилмаси ходими аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда давлат органи ёки ташкилоти мазкур ходимни такрорий аттестациядан ўтказиш учун дастлабки аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилади.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддатда такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига билдиришнома юборади.
Давлат органи ёки ташкилоти раҳбари билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши ва кўрилган чоралар тўғрисида уч кун муддатда Агентликни ёзма ёки электрон равишда хабардор қилиши шарт.
52. Гувоҳноманинг амал қилиши аттестация комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги асослар бўйича муддатидан аввал тугатилиши мумкин:
ходим коррупцияга оид жиноятларни, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилганда;
Ички назорат тузилмаси ходими унга берилган гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқишда аттестация комиссияси мажлисида иштирок этиши мумкин. Мажлис ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида ички назорат тузилмаси ходимига мажлис ўтказилишидан камида ўн кун олдин Агентлик томонидан хабар берилади.
(52-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
Ички назорат тузилмаси ходимининг аттестация комиссияси мажлисида қатнашмаслиги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга тўсқинлик қилмайди. Қабул қилинган қарор тўғрисида ички назорат тузилмаси ходимига Агентлик томонидан уч кун муддатда хабар берилади.
(52-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
53. Аттестация комиссиясининг қарорлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
54. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш Агентлик томонидан ички назорат тузилмаси ходимининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар ички назорат тузилмаси ходими ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
55. Агентлик томонидан қайта расмийлаштириш вақтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши лозим, бунда аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.
56. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ички назорат тузилмаси ходимининг аризасига кўра, ушбу ариза берилган кундан бошлаб ўн кун ичида унинг дубликати берилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
57. Дубликатни беришда ички назорат тузилмаси ходимига Агентлик томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
58. Гувоҳноманинг қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.
59. Ички назорат тузилмаси ходими бошқа давлат органи ёки ташкилотига ўтган тақдирда агар унинг гувоҳномаси амал қилиш муддати тугамаган бўлса, у қайта аттестациядан ўтмасдан фаолиятини давом эттириши мумкин.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
5-боб. Якуний қоида
60. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги
ГУВОҲНОМА
________ № __________________
(серияси)
Ушбу билан ____________________________________________________________________________________________
(давлат органи ёки ташкилоти ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)
Коррупцияга қарши курашиш агентлигида аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади ва у давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида ички назорат тузилмасида ишлаши мумкин.
(йил, кун ва ой)
Аттестация комиссияси раиси:
ҚР код
_______________________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми)
(илова Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 26 августдаги 102-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3934, 05.09.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3835/0507-сон; 07.09.2026 й., 10/26/3934/0898-сон)