Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси намуналарининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 690-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 09/21/690/1061-сон)
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон)
Орқа томонида Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) 6-илова 4-бандининг 9 ва 12-кичик бандларида, шунингдек 5-бандининг 10 ва 11-кичик бандларида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади.
1-12-бандларда назарда тутилган маълумотлар келтирилади.
Гувоҳноманинг олд томонида «Avtomototransport vositasi ro‘yxatdan o‘tkazilganligi to‘g‘risida guvohnoma», «Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства», «Vehicle license» сўзлари ёзилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Автомототранспорт воситасининг давлат рақам белгиси, маркаси, модели, ранги, автомототранспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотнинг номи, манзили), автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бўлими, жисмоний шахс учун — шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) мажбурий тартибда кўрсатилади.