Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда, солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади. Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар бу ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 3) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзоси сифатида, бундай жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда; Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мезонларга жавоб бермайдиган шахс Ўзбекистон Республикасининг норезиденти деб эътироф этилади. 2) ҳар қандай бошқарув жойи, ваколатхона, филиал, бўлим, бюро, идора, офис, хона, агентлик, фабрика, устахона, цех, лаборатория, дўкон, омборни; 5) ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган доимий муассасанинг белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг резидентига ёки Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентига ходимлар ажратишни, агар бундай ходимлар фақат улар ўзлари юборилган ташкилот номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб иш кўрсалар. Ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳаракатлардан энг олдингиси содир этилганда, доимий муассаса ташкил этилган деб ҳисобланади. дивидендлар — акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми; юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади, тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари; инсонпарварлик ёрдами — аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар, фалокатлар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш учун аниқ мақсадли беғараз кўмаклашиш. Инсонпарварлик ёрдами дори воситалари ва тиббий аҳамиятга молик буюмлар, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек ихтиёрий равишдаги хайр-эҳсонлар, бажарилган ишлар ва хизматлар, шу жумладан инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш тариқасида берилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ваколатли ташкилотлар орқали тақсимланади; Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар умумбелгиланган солиқлардир. Ушбу модда иккинчи қисмининг 1 — 3-бандларида, учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида, бешинчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлардир. Ушбу модда иккинчи қисмининг 7 ва 8-бандларида, учинчи қисмининг 4-бандида, бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киради. Солиқ тўловчилар, агар ушбу модданинг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли: ушбу Кодекснинг 43 ва 44-моддаларида солиқ ҳисоботини тузишга доир белгиланган талаблар бузилган бўлса. Давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ичида ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур норма давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) доирасида текшириш ўтказилган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси солиқ тўловчи томонидан ушбу Кодексда белгиланган муддатларда тўланади. Ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчига солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни, шунингдек пеняни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин. Тугатилаётган юридик шахснинг ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ узилмаган солиқ қарзи умидсиз деб эътироф этилади. Ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган ариза берилган санадан эътиборан уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт. Ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган солиқларнинг қолган суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали қайтарилиши керак. Юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркор солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кўп бўлган суммадаги солиқ қарзи узилмай қолса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади. Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш, агар ушбу Кодекс 62-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзи суммасини тегишли бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини тақдим этиш орқали амалга оширилади. Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган билдириш тақдим этиши шарт. Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботларининг маълумотлари, ушбу Кодекснинг 84-моддасида назарда тутилган органлар, ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари бошқа манбалардан тўплаган, шу жумладан солиқ текширувлари вақтида тўплаган ахборотлар асосида шакллантирилади. Фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик шахснинг алоҳида бўлинмаларига мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахснинг — солиқ тўловчининг идентификация рақами назорат белгилари қўшилган ҳолда берилади. юридик шахснинг солиқ мажбуриятини ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисми асосида мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмалари — алоҳида бўлинманинг жойлашган еридаги ёки фаолиятни амалга ошираётган жойидаги давлат солиқ хизмати органида; Юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Аризага юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилинади. Ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисми асосида солиқ мажбуриятларини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш учун мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахс уни ташкил этиш тўғрисида ва (ёки) мустақил балансга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Аризада мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахснинг — солиқ тўловчининг идентификация рақами албатта кўрсатилади. Аризага юридик шахснинг алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек унинг раҳбарига берилган ишончнома илова қилинади. Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, мазкур Кодекс ушбу моддасининг биринчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу Кодексга мувофиқ давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Агар юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган алоҳида бўлинмалардан бир нечтасига эга бўлса, ҳисобга қўйиш ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича тегишли давлат солиқ хизмати органларида амалга оширилади. Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш у ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганидан кейин, агар ушбу Кодексга мувофиқ солиқ тўловчида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, амалга оширилади. Юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосий ҳисоб маълумотларига қўшимча равишда қуйидагилар ҳам ҳисоб маълумотлари ҳисобланади: ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисми асосида солиқ мажбуриятларини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмалар, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг таркибига кирувчи юридик шахслар учун — солиқ тўловчи қайси ташкилотнинг таркибига кирса, шу ташкилот; Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш солиқ тўловчилар ҳамда ушбу Кодекснинг 84-моддасида назарда тутилган органлар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, ушбу Кодекс 80-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ушбу юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тегишли юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирма топшириши шарт. Мазкур органлар давлат солиқ хизмати органига тегишли юридик шахсларга тааллуқли давлат реестрига киритилган ҳар қандай ўзгартишлар тўғрисида ҳам бундай ўзгартишлар киритилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай маълум қилиши шарт. Солиқ текширувлари фақат ушбу Кодекснинг 88-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади. Солиқ текширувлари ўтказилаётганда давлат солиқ хизмати органлари ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини текширишга, мол-мулкни инвентаризация қилишга, ҳужжатларни талаб қилиб олишга, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйишга, солиқ тўловчидан, шунингдек солиқ тўловчининг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарувини амалга ошираётган шахслардан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олишга, банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўришга, экспертни жалб этиш ва экспертиза тайинлашга, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилишга, ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидир. қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириши; солиқ тўловчига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма нусхасини ёки назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг режадан ташқари солиқ текшируви (ушбу Кодекс 88-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича ўтказиладиган режадан ташқари солиқ текшируви бундан мустасно) ўтказиш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғининг ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхаларини топшириб, тилхат олиши шарт. Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчига топширилган пайт солиқ текширувини ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади. Солиқ тўловчининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Солиқ тўловчи мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва солиқ тўловчи имзолайдиган далолатнома тузилади. Солиқ тўловчи ушбу далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бундай ҳолда далолатнома имзоланган пайт солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши ҳисобланади. ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар топширилмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, солиқ тўловчи уларни олишдан бош тортган ҳоллар бундан мустасно; Солиқ текширувини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари, зарурат бўлганда, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ҳамда бошқа бинолар, шу жумладан жойларни кўздан кечириши, шунингдек солиқ тўловчининг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиши мумкин. Кўздан кечириш ўтказилаётганда солиқ текшируви қайси шахсга нисбатан амалга оширилаётган бўлса, ўша шахс ёки унинг вакили қатнашишга ҳақли. Кўздан кечириш ўтказилаётганда зарур ҳолларда фото ва киносуратга олиниши, видеоёзувга туширилиши, ҳужжатлардан кўчирма нусхалар олиниши мумкин, бу ҳақда баённомада кўрсатилади. Кўздан кечириш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 100-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда баённома тузилади. Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 100-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада ёки унга илова қилинадиган рўйхатларда ҳужжатлар ва предметларнинг номи, миқдори ҳамда алоҳида белгилари, имкони бўлганда эса предметларнинг қиймати кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши ва тавсифланиши лозим. Давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори вужудга келгунига қадар банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилган шарт-шароитларни ўз ичига олиши керак. Солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган, ушбу Кодекснинг 88-моддасида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари, солиқ текшируви доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, экспертларнинг хулосаси, солиқ текшируви ўтказиш пайтида олинган материаллар, шунингдек солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар содир этилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар солиқ текшируви далолатномасига қўшиб қўйилиши лозим. 4) ушбу Кодекс 104-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаш муддати; Солиқ тўловчи, агар ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қарорининг солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш ҳолларига татбиқ этилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи ушбу Кодекснинг 62—65-моддаларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий равишда ундириш чораларини кўради, шунингдек солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади. Солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликдаги айбини тан олган тақдирда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда давлат солиқ хизмати органига жаримани (аниқ муддатни кўрсатган ҳолда) ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур бўлган муддат бериш тўғрисида мурожаат қилади. Жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари аризани олган кундан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмасдан солиқ тўловчи томонидан сўралган муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Муддат жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса олти ойдан ошмаслиги керак. Мазкур қарорнинг нусхаси солиқ тўловчига тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи қарор нусхасини олган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали топширилади. Агар солиқ тўловчига қарорнинг нусхасини бундай усуллар орқали топшириш имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади. Агар жисмоний шахс содир этган солиққа оид ҳуқуқбузарликда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаса, бу ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади. Агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади. Қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд ушбу Кодекснинг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда — Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда — нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан даромадлар, шунингдек ушбу Кодекс 132-моддаси биринчи қисмининг 2, 3 ва 15-бандларида кўрсатилган даромадлар олинганда нотижорат ташкилотлар мазкур даромадларга тааллуқли қисм бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олганлик тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди. Дивидендлар ва фоизларга ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади; агар ушбу Кодекснинг ХХ бўлимида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар. Солиқ солинадиган база жами даромад билан ушбу бўлимда назарда тутилган чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида, мазкур Кодекс 158-моддасининг иккинчи қисмида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда ушбу Кодекснинг 159-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши суммалари инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса, кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Ушбу моддага мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (ишни, хизматни) етказиб берувчи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритишни ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади. Бошқа даромадларга, агар ушбу Кодекс 130-моддасининг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 133-моддасига мувофиқ асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар; 2) ушбу Кодекс 134-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар; 3) ушбу Кодекс 134-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар; 4) ушбу Кодекснинг 135-моддасига мувофиқ текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар; 7) ушбу Кодекснинг 136-моддасига мувофиқ мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар; 8) ушбу Кодекснинг 137-моддасига мувофиқ талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар; 9) ушбу Кодекснинг 138-моддасига мувофиқ илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар; 10) ушбу Кодекснинг 139-моддасига мувофиқ хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар; 11) ушбу Кодекс 157-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар; Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир. Ушбу модда тўртинчи қисмининг қоидалари кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан берилган заёмларга (ссудаларга) нисбатан татбиқ этилмайди. Уй-жой-коммунал хўжалиги объектларига уй-жой фонди, меҳмонхоналар (туристик меҳмонхоналар бундан мустасно), бошқа жойдан келувчилар учун уйлар ва ётоқхоналар, ташқи ободонлаштириш объектлари, сунъий иншоотлар, сув ҳавзалари, пляжлар учун иншоот ҳамда жиҳозлар, шунингдек аҳолини газ, иссиқлик ва электр билан таъминлаш объектлари, уй-жой-коммунал хўжалиги, ижтимоий-маданий соҳа, жисмоний тарбия ва спорт объектларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш учун мўлжалланган участкалар, цехлар, базалар, устахоналар, гаражлар, махсус машиналар ва механизмлар, омборхоналар киради. Ижтимоий-маданий соҳа объектларига соғлиқни сақлаш, маданият объектлари, болалар мактабгача тарбия объектлари, болалар дам олиш оромгоҳлари, санаторийлар (профилакторийлар), дам олиш базалари, пансионатлар, жисмоний тарбия ва спорт объектлари (шу жумладан треклар, отчопарлар, отхоналар, теннис кортлари, гольф, бадминтон ўйинлари учун майдончалар, соғломлаштириш марказлари), аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг ишлаб чиқаришга оид бўлмаган объектлари (ҳаммомлар, сауналар, кир ювиш, тикиш ҳамда маиший хизмат кўрсатувчи бошқа устахоналар) киради. 2) ушбу Кодекснинг 143-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; 3) ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ амортизация харажатлари; 5) ушбу Кодекснинг 146-моддасига мувофиқ келгусида солиқ солинадиган фойдадан чегириб ташланадиган ҳисобот давридаги харажатлар. Солиқ тўловчининг ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатиб ўтилган харажатлари, агар улар ушбу Кодекснинг 147-моддасида кўрсатилган чегириб ташланмайдиган бирон бир харажат таркибида ҳисобга олинса (унинг бир қисми бўлса), чегириб ташланадиган харажатлар бўлмайди. г) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш; Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу модданинг қўлланилиши мақсадида амортизация қилинадиган мол-мулк деб эътироф этилади. Гуруҳлар тартиб рақами | Кичик гуруҳлар тартиб рақами | Асосий воситаларнинг номи | Амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси, фоизларда | I |
| Бинолар, иморатлар ва иншоотлар |
| | 1 | Бинолар, иморатлар | 3 |
| 2 | Нефть ва газ қудуқлари |
5
|
| 3 | Нефть-газ омборлари |
| 4 | Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари |
| 5 | Кўприклар |
| 6 | Дамбалар, тўғонлар |
| 7 | Дарё ва денгиз причал иншоотлари |
| 8 | Корхоналарнинг темир йўллари |
| 9 | Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар |
| 10 | Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар |
| 11 | Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи |
| 12 | Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи |
| 13 | Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари |
| 14 | Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари |
| 15 | Спорт-соғломлаштириш иншоотлари |
| 16 | Иссиқхоналар ва парниклар |
| 17 | Бошқа иншоотлар | II |
| Узатиш қурилмалари |
|
| 1 | Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари |
8
|
| 2 | Ички газ қувурлари ва қувурлар |
| 3 | Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари |
| 4 | Магистрал қувурлар |
| 5 | Бошқалар | III |
| Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар |
|
| 1 | Иссиқлик техника ускуналари |
8
|
| 2 | Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари |
| 3 | Электр двигателлари ва дизель-генераторлар |
| 4 | Комплекс қурилмалар |
| 5 | Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) | IV |
| Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) |
|
| 1 | Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар |
15
|
| 2 | Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари |
| 3 | Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси |
| 4 | Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари |
| 5 | Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари |
| 6 | Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиология саноати ускуналари |
| 7 | Компрессор машиналари ва ускуналари |
| 8 | Насослар |
| 9 | Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар |
| 10 | Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари |
| 11 | Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар |
| 12 | Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари |
| 13 | Бошқа машиналар ва ускуналар | V |
| Ҳаракатланувчан транспорт |
|
| 1 | Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби |
4
|
| 2 | Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари |
| 3 | Ҳаво транспорти |
| 4 | Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти |
20
|
| 5 | Енгил автомобиллар |
| 6 | Саноат тракторлари |
| 7 | Коммунал транспорт | 10
|
| 8 | Махсус вахта вагонлари |
| 9 | Бошқа транспорт воситалари | 20 | VI |
| Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари |
|
| 1 | Компьютерлар |
20
|
| 2 | Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари |
| 3 | Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси |
| 4 | Бошқалар | VII |
| Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар |
|
| 1 | Кўп йиллик дов-дарахтлар | 10 |
| 2 | Бошқалар | 15 |
37) ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-экспериментал ишларини ўтказиш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ҳамда уларни синаш, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўргазмалар ва кўриклар, танловлар ташкил этиш, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича бошқа тадбирлар, муаллифлик ҳақини тўлаш, янги технологиялар яратиш ҳамда қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш, янги турдаги хом ашё ва материалларни яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш харажатлари; Ушбу моддада келтирилган харажатлар агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса улар юзага келган пайтда, жорий ҳисобот даврида солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддат ичида чегирилиши лозим. Бундай харажатларга қуйидагилар киради: Ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 3-бандларида кўрсатилган харажатлар улар юзага келган пайтда жорий ҳисобот даврида ҳам чегирилиши мумкин. 3) солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 177-моддасида назарда тутилган, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари; 4) фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтган йиллардаги суғурта ҳодисалари бўйича тугалланмаган тўлов суммалари, шу жумладан даъво муддати доирасидаги мажбуриятлар суммаси; Ушбу Кодекс 20-моддаси учинчи қисмининг 8-бандида кўрсатилган фаолият амалга оширилган тақдирда, солиқ солинадиган база товарларни реализация қилиш қиймати билан уларни олиш қиймати ўртасидаги Ўзбекистон Республикасида омборга товарлар етказиб бериш харажатлари ҳисобга олинган ҳолдаги фарқ сифатида аниқланади. Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса аломатларига жавоб берадиган фаолиятидан, давлат солиқ хизмати органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилгунига қадар олинган даромадларига ушбу Кодекснинг 155-моддасида белгиланган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади. Бунда тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи у Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ мажбуриятларини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мазкур даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинади. 2) ушбу Кодекснинг 157-моддасига мувофиқ белгиланадиган, оддий ширкат шартномаси асосида биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар; 6) ушбу Кодекснинг 134-моддасига мувофиқ аниқланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага ёки иккиламчи ижарага топширишдан олинадиган даромадлар; 9) денгиз, дарё ва ҳаво кемаларидан, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан халқаро ташишларда фойдаланишдан олинадиган даромадлар. Ушбу даромадларга транспорт воситаларидан тўғридан-тўғри фойдаланишдан, уларни ижарага беришдан ёки ҳар қандай бошқа шаклларда фойдаланишдан, шу жумладан контейнерлардан, контейнерларни ташиш учун трейлерлар ва қўшимча ускуналардан фойдаланиш, уларни сақлаш ёки ижарага беришдан олинадиган даромадлар (фрахтдан олинадиган даромадлар) киради. Айрим ҳолларда фрахт (шартнома шартларидан келиб чиқиб) юкни ортиш, қайта юклаш, тушириш ва жойлаштириш учун тўловларни ҳам ўз ичига олади. Бунда, агар жўнатиш пункти ёки тайин этилган пункт Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, ташиш халқаро ташиш деб ҳисобланади, бундан фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ташиш мустасно; Ўзбекистон Республикасининг норезидентига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ҳолда даромадни тўлаш ушбу Кодекснинг 20-моддасига мувофиқ доимий муассасани ташкил этишга олиб келадиган фаолиятдан олинадиган даромадлар бўйича — Ўзбекистон Республикасининг норезиденти фаолиятни Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси сифатида амалга ошириши ва давлат солиқ хизмати органида ҳисобда турганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Агар ушбу модданинг ўн биринчи ва ўн тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 1551-моддасида кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органи уларнинг нотариал тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимасини талаб этишга ҳақли. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, улар консуллик орқали легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда амалга оширилади. Ушбу модда мазкур Кодекс 155-моддаси учинчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган мол-мулк бир юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан бошқа юридик шахсга — Ўзбекистон Республикаси норезидентига, жисмоний шахсга — Ўзбекистон Республикаси норезидентига ёки резидентига реализация қилинган тақдирда қўлланилади. Ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромад бошқа даромадлар таркибида жами даромадга киритилади ва унга ушбу бўлимга мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солиниши лозим. 1) экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг икки фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; 3) ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда. Солиқ солинадиган фойдани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар қилинган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Янги технологик жиҳоз харид қилинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади. Ушбу имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади; Т/р | Тўловчилар | Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкалари, фоизда | 1. | Юридик шахслар (2 ва 3-бандларда назарда тутилганлари бундан мустасно) | 12 | 2. | Тижорат банклари | 20 | 3. | Юридик шахслар: цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчилар; полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчилар; асосий фаолият тури мобиль алоқа хизматлари кўрсатишдан иборат бўлганлар | 20 |
4) ушбу Кодекснинг 155-моддасида белгиланган даромадлар, бундан ушбу қисмнинг 1—3-бандларида кўрсатилган даромадлар мустасно — 20 фоиз. Ўтган солиқ даврида ёки ўтган солиқ даврларида ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган зарари (зарарлари) бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг тўловчилари жорий солиқ даврининг солиқ солинадиган фойдасини кўрилган зарарнинг тўлиқ суммасига ёки бу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақлидир. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекснинг 128-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган йил чораги бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади. Агар ушбу Кодекснинг 1551-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғини юридик шахслар қуйидагиларни тўлаш пайтида ушлаб қолиши шарт: Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, ушбу Кодекснинг ХХ бўлимига мувофиқ ягона солиқ тўлови ёки қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди. ушбу Кодекснинг 173-моддасига мувофиқ рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар; ушбу Кодекснинг 174-моддасига мувофиқ компенсация тўловлари (компенсация); ушбу Кодекснинг 175-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш. 4) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш; ушбу Кодекснинг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, — солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда. 12) уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно. Мазкур даромадлар солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса; 7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади. Агар жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бир нечта асос бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта имтиёз берилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш жисмоний шахснинг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи бўлмаган тақдирда — яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, жисмоний шахс имтиёз йўқотилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак. Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган имтиёзлар жисмоний шахсларнинг фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган даромадларига, шунингдек мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига ҳам татбиқ этилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёзни қўллаш асосий иш жойи бўйича амалга оширилади, агар фоизлар ва дивидендлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёз жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилади. Шунга ўхшаш тартиб мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади. ушбу Кодекс 155-моддаси учинчи қисмининг 9-бандига мувофиқ белгиланадиган халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадларга (фрахтдан олинадиган даромадларга) — 6 фоиз; Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти, агар ушбу Кодекснинг 194-моддасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади. 1) ушбу Кодекснинг 172-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари; 2) ушбу Кодекснинг 177-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар; 4) ушбу Кодекснинг 178-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар, агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг резиденти, фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти, чет эл юридик шахсининг ваколатхонаси бўлса. Солиқ агентлари солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 184-моддасида кўрсатилган даромадларидан ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини мазкур даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолишлари шарт. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш ушбу бўлимда белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан амалга оширилади. Солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 189-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади. Тақдим этиш тартиби ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган даромадлар тўғрисидаги декларация бўйича ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлаш декларация топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида амалга оширилади. Агар сотувчида — чет эллик жисмоний шахсда мол-мулк реализация қилинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ушбу Кодекснинг 192-моддаси учинчи қисмига мувофиқ даромадларни декларация қилиш бўйича мажбурият юзага келса, солиқ агенти томонидан ушбу моддага мувофиқ ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этилаётганда давлат солиқ хизмати органи томонидан қайта ҳисоблаб чиқарилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномасини қўллаш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бюджетга тўланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг бундай норезиденти тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушбу Кодекснинг 38-моддасига мувофиқ солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати мобайнида бюджетдан қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Бунда Ўзбекистон Республикаси норезиденти жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ёки унинг суммасини камайтириш тўғрисидаги илтимос баён этилган аризани, шунингдек қуйидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органига тақдим этади: Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органи аризани уч ой муддатда кўриб чиқади ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ишончли бўлган тақдирда, ушбу Кодекснинг 58-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезидентига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини бюджетдан қайтаради. нотижорат ташкилотлар. Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотини ҳамда ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган оборотларни амалга оширганда нотижорат ташкилотлар ушбу оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди; агар ушбу Кодекснинг ХХ бўлимида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар. 7) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ушбу Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ харажатлари чегирилмайдиган солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўзи ишлаб чиқарган товарларни бериш, ўз кучи билан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш. ушбу Кодекснинг 208, 209 ва 210-моддаларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборот; 1) ишлар, хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кўчмас мулк билан боғлиқ бўлса. Бундай ишлар, хизматлар жумласига, хусусан, қурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш, реставрация қилиш, кўкаламзорлаштириш ишлари, шунингдек кўчмас мулкни ижарага бериш киради; маслаҳат бериш, аудиторлик, юридик (адвокатлик), бухгалтерлик, реклама, инжиниринг хизматлари, шунингдек ахборотга ишлов бериш хизматлари кўрсатилганда. Инжиниринг хизматлари жумласига маҳсулотни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнига тайёргарлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа объектлар қурилиши ҳамда улардан фойдаланилишга тайёргарлик бўйича муҳандислик-маслаҳат бериш йўсинидаги хизматлар, лойиҳалаш олди ва лойиҳалаш хизматлари (техник-иқтисодий асосларни, лойиҳа-конструкторлик ечимларини тайёрлаш ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар) киради. Ахборотга ишлов бериш хизматлари жумласига ахборот массивларини тўплаш ва умумлаштириш, тизимлаштириш ҳамда бу ахборотга ишлов бериш натижаларини фойдаланувчилар тасарруфига тақдим этиш хизматлари киради; 5) ушбу модда учинчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилмаган ишларни бажараётган, хизматларни кўрсатаётган шахснинг тадбиркорлик ёки ҳар қандай бошқа фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилса. Ишларни бажараётган, хизматлар кўрсатаётган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги асосида, бундай асос бўлмаган тақдирда эса, юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жой, юридик шахснинг доимий фаолият кўрсатадиган ижро этувчи органи жойлашган ер, агар ишлар (хизматлар) бу доимий муассаса орқали бажарилган бўлса, мазкур доимий муассаса жойлашган ер асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатда ҳозир бўлиб турган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ушбу фаолият амалга ошириладиган жой ҳисобланади. Товарлар жўнатилган (берилган) кун, агар ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни реализация қилиш обороти амалга оширилган санадир. Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинган тақдирда, солиқ тўловчига ўз эҳтиёжлари учун ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ товарлар берилганда (ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда), шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу Кодекс 200-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ реализация қилишда солиқ солинмайдиган оборотлар ҳисобланувчи чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматлар олишга ҳуқуқ берувчи бошқа ҳужжатлар мазкур хизматларни кўрсатмайдиган юридик шахслар томонидан ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш баҳоси ва уларни олиш баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Ушбу Кодекс 219-моддасининг 5 ва 6-бандларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда (мазкур мол-мулк қўшилган қиймат солиғи билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар), солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Солиқ солинадиган базага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса, кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Солиқ солинадиган базага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади. Товарларни импорт қилишда солиқ солинадиган базага товарларнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган божхона қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикасига товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган акциз солиғининг, божхона божларининг суммалари киради. Ишлар, хизматларни олувчида солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланиши лозим бўлган суммадан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромад бўйича тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқ суммаси чегириб ташланмаган ҳолда белгиланади. Агар бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ушбу Кодекснинг 208, 209 ва 210-моддаларида санаб ўтилган ишлардан, хизматлардан иборат бўлса, ушбу модда қоидалари қўлланилмайди. Қўшилган қиймат солиғидан, агар ушбу Кодекснинг 212-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса қуйидаги реализация қилиш оборотлари озод этилади: тиббий хизматлар жумласига тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизмати кўрсатиш, диагностика, профилактика ва даволаш хизматлари, гомеопатик, стоматологик хизматлар, тиш протезлари тайёрлаш бўлимлари ва кабинетлари, наркология амбулаториялари, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш комиссиялари, дезинфекция станциялари, санитария ва эпидемияга қарши кураш йўналишидаги лабораториялар ҳамда бўлинмалар, бошқа тиббий ҳамда тиббий-санитария йўналишидаги муассасалар томонидан кўрсатиладиган хизматлар киради; жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг хизматлари жумласига спорт иншоотларида спорт мусобақалари, байрамлари, спорт-томоша тадбирлари, спорт иншоотларида ўтказиладиган календарь ва матч учрашувлари, спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда командаларида, соғломлаштириш, умумжисмоний тайёргарлик, соғломлаштириш йўналишидаги, чиниқиш, сузиш, соғломлаштириш мақсадидаги югуриш ва юриш, атлетика, ритмика ва даволаш гимнастикаси мактаблари ҳамда клубларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ўтказиш бўйича, спорт иншоотларига қатновчиларга билетларнинг (абонементларнинг) қийматида назарда тутилган спорт-техника асбоб-ускуналарини, тренажёрларни, инвентарларни, спорт уст-бошларини бериб туриш бўйича хизматлар ҳамда бошқа хизматлар киради; Агар ушбу Кодекснинг 38-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш айланмасига 15 фоизли ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. Ушбу Кодекснинг 213-моддасига мувофиқ товарларнинг экспорт қилинганлиги тасдиқланмаган тақдирда, мазкур товарларни реализация қилиш оборотига белгиланган ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларга уларнинг талабига биноан тақдим этилади. 4) ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўланган бўлса; 6) ушбу Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича. ушбу Кодекс 218-моддасининг биринчи қисмида белгиланган қоидаларга риоя этилмаган тақдирда. Ушбу Кодекс 205-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати ўзгарганда сотиб олувчи илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тегишли тарзда тузатиш киритади. 4) қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштириладиган молиявий ижара (шу жумладан лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни топшириш, ушбу Кодекс 204-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятлари юзага келадиган ҳоллар бундан мустасно. Бунда тегишли ҳужжатлар (молиявий ижара шартномасининг таркибий қисми бўлган ижара (лизинг) тўловлари жадвали; ҳисобварақ; ижарага (лизингга) олувчига ижара (лизинг) тўловларини тўлаш учун юборилган ёзма билдириш ва шу кабилар) билан расмийлаштирилган ҳар бир ижара (лизинг) тўловига ҳам ҳисобварақ-фактура ёзилмайди; 7) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш. Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлардир. Бунда қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган тақдирда, ушбу ҳужжатларда қўшилган қиймат солиғи суммаси албатта ажратиб кўрсатилиши керак. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибидан ихтиёрий равишда воз кечилганда солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 35 — 40-бобларида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг бошидан ўтади. 1) ушбу Кодекснинг 199 ва 200-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган солиқ солинадиган оборот. Бунда ушбу Кодекснинг 38-бобида назарда тутилган, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида солиқ солинмайдиган оборот ҳисобланади. 2) ушбу Кодекснинг 201-моддасида белгиланган тартибда аниқланадиган солиқ солинадиган импорт. Т/р | Тўловчилар | Солиқ ставкалари солиқ солинадиган базага нисбатан фоизда | 1. | Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги юридик шахслар, 2 — 6 бандларда назарда тутилганлар бундан мустасно | 7 | 2. | Қурилиш ташкилотлари | 8 | 3. | Чакана, улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдо корхоналари | 6 | 4. | Умумий овқатланиш, меҳмонхона хўжалиги корхоналари | 10 | 5. | Касбий хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (аудиторлик хизматлари, солиқ маслаҳати хизматлари, консалтинг хизматлари, брокерлик хизматлари ва бошқалар) | 15 | 6. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, реализация қиладиган юридик шахслар ўзининг ишлаб чиқариш маҳсулотлари бундан мустасно | 4 |
ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг суммаси қопланади; Ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш ёки солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд солиқ қарзини қоплаш ушбу Кодекснинг 56-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Мазкур модданинг бешинчи қисмига мувофиқ қайтарилгандан кейин сақланиб қолган ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида унинг банк ҳисобварағига, агар мазкур ариза ортиқча сумма ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаганидан кейин ўн икки ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим этилган бўлса, ушбу Кодекснинг 228-моддасида белгиланган тартибда қайтарилиши мумкин. Солиқ тўловчилар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 1) товарларни экспорт қилишни амалга ошираётган юридик шахслар — ушбу Кодекс 213-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни; 11) товарлар экспортини воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачи, ишончли вакил орқали амалга ошираётган юридик шахслар — ушбу Кодекс 213-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни ёки уларнинг кўчирма нусхаларини; Акциз солиғининг ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича, агар ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир. Солиқ солинадиган базага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тузатишни киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ янги ҳисобварақ-фактура ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳол юз берганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади. Акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекснинг 232-моддасига мувофиқ аниқланадиган солиқ солинадиган базадан ва акциз солиғининг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, қуйидагилар қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича солиқ солиш объектидир: Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш учун, агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати солиқ солинадиган базадир. Ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 5-бандларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бундан мустасно), агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Фойдаланилган сувнинг ҳажми ушбу Кодекс 261-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиққа тортилмайдиган сув ҳажми чегирилган ҳолда солиқ солинадиган база ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар қуйидагича тўланади: 2) уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари. Уй-жой-коммунал ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжаликлари жумласига уй-жой фондини бевосита бошқариш, сақлаш ҳамда ундан фойдаланишни амалга оширувчи ташкилотлар, санитария тозалаш ва йиғиштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шаҳарлар ҳамда шаҳарчаларни ташқи ёритиш, водопровод сув олиш иншоотларидан, тақсимланадиган тармоқлардан (тозаловчи иншоотлари билан) фойдаланиш ва сувни тақсимлаш, канализация тармоқларидан фойдаланиш (тозалаш иншоотлари билан), газ тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ҳамда газни тақсимлаш, қозонхона, иссиқлик тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ва коммунал-маиший эҳтиёжларга ҳамда аҳолига иссиқликни тақсимлашни бевосита амалга оширувчи ташкилотлар, хизмат биноларининг хўжалик бошқармалари, ўт ўчириш командалари, уй-жой-коммунал хўжалигининг хўжалик бошқармалари, уй-жой-коммунал хўжалиги ва шаҳар хўжалигининг умумфуқаровий аҳамиятга молик бошқа корхоналари киради; Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекс 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчи — Ўзбекистон Республикасининг резиденти томонидан амалга оширилади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар қуйидагича тўланади: 7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг). Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган имтиёзлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида берилади. Ушбу Кодекснинг 275-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этадилар. Ер участкасининг ушбу Кодекс 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони солиқ солинадиган базадир. Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган имтиёзлар, бундан 6-бандда кўрсатилгани мустасно, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур имтиёзлар солиқ тўловчининг танлаши бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин. Ушбу Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади. ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ ягона ижтимоий тўловни тўлайдиган айрим тоифадаги жисмоний шахслар. Ушбу Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объектидир. Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет муассасалари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база ушбу Кодекснинг 172-моддасига мувофиқ тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади, ушбу Кодекснинг 308-моддасида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно. Ушбу Кодекс 306-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бўйича ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси сифатида аниқланади, бироқ бу сумма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига доир харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Агар ушбу Кодекснинг 311-моддасида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ягона ижтимоий тўлов ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади: Т/р | Тўловчилар | Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкалари, фоизда | 1. | Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар; қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлса, ўша юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари | 25 | 2. | 1-бандда назарда тутилмаган бошқа тўловчилар | 12 |
9) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3—5-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар. 3) автотранспорт воситалари лизингга бериш учун олинганда, ушбу Кодекс 324-моддасининг 9-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Йиғим тарафларнинг ёзма келишувига кўра лизинг берувчидан ёки лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, йиғим лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг шартномаси муддати тугаганидан сўнг мазкур лизинг (иккиламчи лизинг) шартномаси предмети бўлган автотранспорт воситаси қайта рўйхатдан ўтказилаётганида такроран йиғим ундирилмайди; Давлат божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 1) фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан), алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун; 2) иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалардан, чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун; 21) маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган шикоятлардан, маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун; 30) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан; Ушбу модда биринчи қисмининг 8 — 10, 32 — 36-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 21 ва 22-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. 10) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар (шикоятлар) юзасидан; Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 9, 11, 12-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу модда биринчи қисмининг 1—3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларга бирон бир ўзгартириш киритилган тақдирда ҳам давлат божи тўлашдан озод қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқлар ушбу Кодексда назарда тутилган жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади, ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилганлар бундан мустасно. ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи; ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи; агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи; агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно); юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно); юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно); ушбу Кодекснинг 57-бобига мувофиқ ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолият доирасидаги; Ушбу Кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 6-бандларида кўрсатилган солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли. Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган ягона солиқ тўловини тўловчилар, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, камида ўн икки ойдан сўнг ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир. Ушбу Кодекс 351-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар жорий солиқ даври якунларига олинган ялпи тушуми белгиланган чегаравий миқдордан ошмаса, кейинги солиқ давридан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир. Агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни амалга оширса, қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлаши мумкин. Юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш учун ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этади. қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун — ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади; товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилувчи, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун — агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда). Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарларга (ишларга, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди. 2) агар ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар. Узоқ муддатли контрактларни бажаришда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушадиган тушум ушбу Кодекс 130-моддасининг еттинчи — ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ҳисобот даври мобайнида узоқ муддатли контрактларни ҳақиқатда босқичма-босқич ижро этишга оид қисмида ҳисобга олинади. Ушбу Кодекснинг 355-моддасига мувофиқ қуйидагилар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солинадиган базадир: Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади: Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база қуйидагиларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади: Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ялпи тушумга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Ушбу моддага мувофиқ ялпи тушумга тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (ишни, хизматни) етказиб берувчи ялпи тушумга тузатиш киритишни ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади. Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғини тўловчилар бўлади. Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича ягона ер солиғи тўловчи ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермаса, солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлашга ўтиши керак. Ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлашга ўтган ягона ер солиғини тўловчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ фақат навбатдаги солиқ даври бошидан бошлаб яна ягона ер солиғини тўлашга ўтишга ҳақлидир. Ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари фаолиятнинг ягона ер солиғини тўлаш татбиқ этиладиган қисми бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас. Ягона ер солиғини тўловчилар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно. Ушбу Кодекснинг 370-моддасида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидагиларни ҳам тўлайди. Агар якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солинадиган мол-мулкка ва (ёки) ер участкасига эга бўлсалар, ушбу Кодекснинг 48, 50-бобларида назарда тутилган тартибда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва (ёки) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш мажбурияти уларнинг зиммасида сақланиб қолади. Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов тўлаш мажбурияти юклатилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ягона солиқ тўловини тўлашдан муайян муддатга озод қилинадилар. Ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади: Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади. Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда умумбелгиланган тартибда тўланади. Юридик шахслар иштирокидаги биргаликдаги фаолият натижаларига солиқ солиш, ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Агар оддий ширкат шартномасининг барча шериклари (иштирокчилари) якка тартибдаги тадбиркорлар бўлса, биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш ушбу Кодекснинг 382-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан оддий ширкат шартномаси шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинса, ишончли шахс томонидан биргаликдаги фаолият шерикларидан (иштирокчиларидан) ушбу Кодекс 381-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига мазкур Кодекснинг 220-моддасида белгиланган тартибда тузатиш киритилиши ва бу сумма илгари уни ишончли шахсга топширган шерикка (иштирокчига) қайтариб берилиши лозим. Бунда ушбу қисмга мувофиқ тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси топшириладиган биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қийматига киритилмайди ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тегишли ҳиссасини оладиган шериклар (иштирокчилар) томонидан ҳисобга олинади. Тузатиш киритилган солиқ суммаси ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ мазкур мол-мулкни топшириш расмийлаштириладиган ҳужжатларда кўрсатилади. Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни шерикларига (иштирокчиларига) топшираётганда ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ аниқланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида шерикнинг (иштирокчининг) ушбу солиқ суммасини ҳисобга олиши учун асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурадаги «товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартномаларнинг рақами ва санаси» сатрига «биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тақсимоти» деган белги қўйилади; Оддий ширкат шартномасининг шериги (иштирокчиси) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топширган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш вақтида илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига ушбу Кодекснинг 220-моддасида назарда тутилган тартибда тузатиш киритилиши лозим. Бунда ушбу қисмга мувофиқ тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси топширилаётган мол-мулкнинг қийматига киритилмайди ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс томонидан ҳисобга олинади. Тузатиш киритилган солиқ суммаси ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ мазкур мол-мулкни топшириш расмийлаштириладиган ҳужжатларда кўрсатилади. Оддий ширкат шартномасининг биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида мол-мулк топшираётган шериги (иштирокчиси) қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ишончли шахс томонидан ҳисобга олиниши учун топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликдаги фаолиятга топширилган мол-мулк бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китоб қилишда солиқнинг ушбу суммасини ишончли шахс томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилишга асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурада «жўнатиладиган товарлар ҳужжатлари ёки шартномалар рақами ва санаси» деган катакчада «биргаликдаги фаолиятга ҳисса» деган белги қўйилади. Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромадларга солиқ солиш оддий ширкат шартномаси шеригига (иштирокчисига) солиқ солишнинг амалдаги тартибига мувофиқ оддий ширкат шартномасининг ҳар бир шеригида (иштирокчисида) бошқа даромадлар таркибида амалга оширилади. Бунда, агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қатъий белгиланган солиқ тўловчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар), шунингдек ягона ер солиғини тўловчилар бўлган оддий ширкат шартномаси шерикларининг (иштирокчиларнинг) биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадларига дивидендларга солиқ солишда белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинади. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларига, шу жумладан ушбу Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларнинг биргаликдаги фаолиятдан олган даромадларига, агар якка тартибдаги тадбиркорлар биргаликдаги фаолият доирасида ушбу Кодекснинг 375-моддасида назарда тутилган тартибда солиқ тўланган фаолият турини амалга ошираётган бўлса, ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайди. 5) ушбу Кодекснинг ХVII бўлимида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, давлат божи; Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги аъзолари ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ушбу Кодекснинг 311-моддасида назарда тутилган тартибда ягона ижтимоий тўлов тўлайди. Бозорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс шаклида ташкил этилади. Бозорларнинг ушбу Кодекс 385 ва 386-моддаларида кўрсатилган даромадларидан ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар зиммасида қуйидагиларни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади: Концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ушбу Кодекснинг 311-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун назарда тутилган тартибда ягона ижтимоий тўлов тўлайди. Адвокатларнинг даромадларига солиқ солиш ушбу Кодекснинг 184—188-моддаларига мувофиқ солиқ агентлари — адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда, 404-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2010 й., 20-сон, 149-модда, 35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 313-модда, 314-модда, 315-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 485-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 37-сон, 374-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда, 37-сон, 421-модда, 52-сон, 584-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 41-сон, 543-модда, 52-сон, 685-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 1-сон, 2-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда, 52-сон, 598-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
|