1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Стандартлаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 5 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари:
маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг (бундан буён матнда «маҳсулот» деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан;
маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини таъминлашдан;
фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини оширишдан;
барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан;
ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан;
табиий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашдан;
истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ҳамда сифати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан;
мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёрлигини таъминлашдан;
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.02 Стандартлаштириш бўйича органлар]
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш тизимининг Асосий принципларига қаранг.
халқ хўжалиги тармоқларида — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги);
(2-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси («Давархитектқурилиш» қўмитаси);
(2-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси);
тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника ашёлари, дори-дармонлар соҳасида ҳамда республика саноати ишлаб чиқараётган, шунингдек импорт бўйича республикага етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида стандартлар ва техник шартларни (бундан буён матнда «стандартлар» деб юритилади), шунингдек ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар, нашр этадилар.
(2-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
«Ўзстандарт» агентлиги ушбу Қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини белгилайди.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
«Ўзстандарт» агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш ишларини бажаришни бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидирлар.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Стандартларни тасдиқлаган органлар стандартларга доир тармоқ ахборот жамғармаларини ҳосил қиладилар ва юритадилар ҳамда манфаатдор истеъмолчиларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар, Ўзбекистон Республикаси стандартлари, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига доир ахборотлар билан, шунингдек стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар, техник-иқтисодий ҳамда ижтимоий ахборот давлат классификаторлари, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларига оид ахборотлар билан таъминлайдилар.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр этишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар.
4-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида стандартлаштириш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
5-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Башарти халқаро шартнома ёки битимда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида таърифланганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
(6-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Давлат ягона узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар жумласига, шунингдек стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ҳам киради. Мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, шунингдек халқаро қоидалар ва нормалар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган шартнома ёки битимларга мувофиқ қўлланилади. Ушбу стандартлар, қоидалар ва нормаларни республика ҳудудида қўллаш тартибини «Ўзстандарт» агентлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида белгилайдилар.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ватанимиз ҳамда чет эл фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим.
(6-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Норматив ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобат қила олиш имконини таъминлаш учун асосли ҳолларда стандартларда истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талаблар белгилаб қўйилади.
Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ва уларга киритилган ўзгартишлар «Ўзстандарт» агентлиги органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. «Ўзстандарт» агентлиги органларида рўйхатдан ўтган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар давлат ахборот жамғармасини ташкил этади.
(6-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Маҳсулотнинг атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавфсизлигини таъминлаш учун, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа талаблар давлат бошқарув органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиш учун мажбурийдир.
Стандартларда маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномасига киритилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга талаблар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Импорт маҳсулот, башарти у Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган стандартларнинг мажбурий талаблар қисмига мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва белгиланган мақсадда ишлатилиши мумкин эмас.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар сертификатлаштиришни амалга оширишда риоя этиладиган талабларни, шунингдек ушбу талабларга мувофиқликни назорат қилиш ва синаш усулларини ўз ичига олиши лозим.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар маҳсулотнинг мазкур турини сертификатлаштириш тизимида белгиланган қоида ва тартибларга мувофиқ қўлланилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
Хўжалик фаолияти субъектлари стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан давлат назоратини «Ўзстандарт» агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек бошқа махсус вакил қилинган давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Идоравий бўйсунуви ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик фаолияти субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг маҳсулоти, шу жумладан сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида) давлат назорати объекти ҳисобланади.
Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун барча зарур шароитни яратишлари шарт.
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини:
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар.
(8-модда тўртинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
9-модда. Давлат инспекторлари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат инспекторлари давлат бошқарув органларининг вакиллари ҳисобланадилар.
хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш;
(9-модданинг 2-қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
хўжалик фаолияти субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун керакли ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг техника воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларни жалб этиш;
стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини текшириш учун маҳсулотларнинг намуналари ҳамда нусхаларини танлаб олишни ўтказиш, бунда ишлатиб юборилган нусхаларнинг қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчовларни) ўтказиш харажатлари текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимларига киритилади;
маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, тайёрлаш, реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), маҳсулотни сақлаш, ташиш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида, стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
хўжалик фаолияти субъекти текширувдан бўйин товлаган тақдирда маҳсулотни реализация қилишни ман этиш ҳуқуқига эга.
Стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори, стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари бундан ташқари:
(9-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун хўжалик фаолияти субъектларига нисбатан жарималар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
стандартлар бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш;
Давлат инспекторларининг маҳсулотни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни) ман этиш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмасини бузганлик учун хўжалик фаолияти субъектлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима тўлайдилар.
Жарима солиш суд томонидан, хўжалик фаолияти субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонунига мувофиқ бешинчи қисм билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Хўжалик фаолияти субъектлари берилган кўрсатмалар ва қарорларни бажармаган тақдирларида давлат инспекторлари зарур материалларни прокуратура органларига ёки судга оширадилар.
Давлат инспекторлари зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган, давлат ёки тижорат сирини ошкор қилган тақдирларида қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН СТАНДАРТЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШГА ДОИР ИШЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНОТИ. СТАНДАРТЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
11-модда. Давлат йўли билан стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти
Стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишлар, хусусан:
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқишда иштирок этиш;
аниқ стандартлаштириш объектлари бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек стандартларнинг таркибий ташкилий-техник ва умумтехник мажмуиларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амал қилишини таъминлаш;
техник-иқтисодий ахборот классификаторларини ишлаб чиқиш, улар тўғрисида расмий ахборот тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек уларни барча манфаатдор фойдаланувчиларга юбориш;
стандартлаштириш бўйича умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ва ўзга ишларни олиб бориш;
стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;
стандартлар фондини, техник-иқтисодий ахборотлар классификаторларини, халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларини, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини, шунингдек стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва хизматлар Давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш;
стандартлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аниқлайдиган ўзга ишлар давлат йўли билан молиявий таъминланиши шарт.
Нашр қилинган (қайта нашр этилган) стандартларни, техник-иқтисодий ахборот классификаторларини, маҳсулот ва хизматлар Давлат реестрига киритилган, стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва хизматларнинг нашр қилинган (қайта нашр этилган) каталогини сотишдан белгиланган тартибда олинадиган маблағлар, шунингдек ушбу Қонун қоидаларини бузганлик учун ундириладиган жарима маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат назорати органларига йўлланадиган қисми ҳам стандартлаштириш, стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратига доир ишларни молиявий таъминлаш манбалари бўлиши мумкин.
Республика бюджети маблағларидан тўлиқ ёки қисман таъминланадиган давлат дастурларини ишлаб чиқишда маҳсулот сифатини норматив жиҳатдан таъминлаш бўлимлари назарда тутилиши лозим.
Давлат стандартларга, шу жумладан истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талабларни ўз ичига олган стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулотни ишлаб чиқарадиган хўжалик фаолияти субъектлари иқтисодий қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилишини кафолатлайди.
Маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошираётган ва маҳсулотларни стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини олган хўжалик фаолияти субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 декабрь,
1002-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2009 й., 15-сон, 172-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)