1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУЛКЧИЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, № 31—33, 371-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
иккинчи бандининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади»;
иккинчи бандининг иккинчи қисми «қонун» деган сўздан кейин «ҳужжатлари» деган сўз билан тўлдирилсин;
тўртинчи бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаронинг меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан қатьи назар, фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ва кафолатлар билан таъминланади»;
бешинчи банди «зарар етказмаслиги» деган сўзлардан кейин «жисмоний, юридик шахсларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «фуқаролар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Қонун қуйидаги мазмундаги 2-модда билан тўлдирилсин:
«2-модда. Мулкчилик тўғрисидаги қонунлар
1. Ўзбекистон Республикасида мулкчиликка доир муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
2. Қорақалпоғистон Республикасида мулкка доир муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан ҳам тартибга солиб турилади».
4. 2, 3, 4 ва 5-моддалар тегишинча 3, 4, 5 ва 6-моддалар деб ҳисоблансин.
биринчи банди «иншоотлар» деган сўздан кейин «маҳсулотлар, турар жой ва квартиралар, маҳсулот белгилари, саноат намуналари» деган сўзлар билан тўлдирилсин: унумли ва ижодий» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жамоалар, уларнинг бирлашмалари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, фуқароларнинг оилавий ва ўзга бирлашмалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари, халқ депутатларининг барча бўғиндаги Кенгашлари ҳамда улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар, бошқа давлатларнинг юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар мулкий ҳуқуқ субъектларидир. Турли юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар айнан битта мулкнинг субъектлари бўлиши мумкин».
1. Хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир. Хусусий мулк мулкдорнинг ишлаб чиқариш жараёнида ва (ёки) ёлланма меҳнатни қўллашда шахсан бевосита иштирок этишига асосланиши мумкин.
2. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор ўз мулкидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина маҳрум этилиши мумкин.
3. Хусусий мулк фуқароларнинг ёлланиб ишлашдан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олган даромадлари ҳамда кредит муассасаларига қўйган маблағларидан, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлардан келган даромадлардан, мерос бўйича ва амалдаги қонун ҳужжатларида ман этилмаган ўзга асосларга мувофиқ мол-мулкка эга бўлишлари ҳисобига ҳосил этилади ва кўпайиб боради. Фуқароларнинг хусусий мулки уларнинг давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиши ҳисобидан вужудга келтирилишига ҳам йўл қўйилади.
4. Фуқаро ўзининг меҳнат қилиш қобилияти – ишчи кучини тасарруф этишда мутлақ ҳуқуққа эга. У бу ҳуқуқни мустақил тарзда ёки шартнома (битим, аҳдлашув) асосида амалга оширади.
5. Уй-жой кооперативининг, уй-жой қуриш, дала ҳовли, гараж кооперативи ёки бошқа кооперативнинг аъзоси фойдаланиш учун ўзига бериб қўйилган квартира, дала ҳовли, гараж ёхуд бошқа иморат ёки бино учун пай бадалини батамом тўлагач шу мол-мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқни қўлга киритади.
Давлат ва идоравий уй-жой фондининг уйидан турар жойни ижарага олган ижарачи ва унинг оила аъзолари мулкдордан тегишли квартира ёки уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олишга ҳақлидир.
Мазкур мол-мулкни мулк қилиб сотиб олганидан кейин фуқаро уни ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга – сотишга, васият қилиб қолдиришга, ижарага беришга, ундан гаров сифатида фойдаланишга, унга доир қонунга зид бўлмаган бошқа битимлар тузишга ҳақлидир.
6. Хусусий мулк ўз мол-мулкини сармоя сифатида ўртага қўйиш, давлат, кооператив ва ўзга корхоналарнинг мол-мулкини, ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш, мол-мулкни ким ошди савдосида ёки қонунда йўл қўйиладиган ўзга асосларда харид этиш асносида юзага келади.
7. Хусусий мулк бўлиши мумкин бўлмаган объектлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
10. 9, 10, 11, 12, 13 ва 14-моддалар тегишинча 8, 9, 10, 11, 12 ва 13-моддалар деб ҳисоблансин.
11. III бўлимнинг номи ва 8-модданинг биринчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«III БЎЛИМ. ШИРКАТ (ЖАМОА) МУЛКИ
8-модда. Умумий қоидалар
1. Ширкат (жамоа) мулки оилавий мулкни, маҳалла мулкини, шунингдек кооперативларнинг, ижара, жамоа корхоналарининг мулкини, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг, турли хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, ассоциациялар ва юридик шахс ҳисобланган бошқа бирлашмаларнинг мулкини ўз ичига олади».
8-модданинг иккинчи бандидан «акциядорлар жамияти» деган сўзлар чиқариб ташланади.
8-модданинг учинчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Жамоа мулкининг турли шаклларига берилмайдиган мол-мулкнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси белгилайди».
«Оила аъзоларининг мулки оилавий мулкдир. Бу мулк оила аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш, уй-рўзғор ва ёрдамчи хўжаликни юритиш учун ҳамда даромад олиш мақсадида қонунда рухсат берилган, ўзга фаолият учун керакли ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини, яратилган маҳсулотларни ўз ичига олиши мумкин»;
биринчи бандидаги «корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ихтиёрий тўловлари ва моддий ёрдамлари, халқ депутатлари маҳаллий Советлари берадиган молиявий маблағлар асосида вужудга келтирилган мол-мулкдан иборат» деган сўзлар «юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, моддий ва хайрия йўсинидаги ёрдамлари, халқ депутатлари маҳаллий Советлари берадиган моддий ва молиявий ресурслар асосида вужудга келтирилган мол-мулкдан иборат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1. Юридик шахс ҳисобланган хўжалик жамияти ва ширкатининг мулки қатнашчиларнинг қўшган ҳиссаси ҳисобидан, хўжалик фаолияти натижасида олинган ҳамда қонунда ман этилмаган бошқа асосларда улар томонидан қўлга киритилган мол-мулкдан ҳосил бўлади.
2. Хўжалик жамияти ва ширкати қатнашчиси қўшган ҳисса таркибига асосий ва ахборот фондлар, пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, ўзга мол-мулк ҳамда мулкий ҳуқуқлар кириши мумкин.
3. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви идоралари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, хўжалик жамиятининг ва ширкатининг қатнашчилари бўлиши мумкин.
4. Акцияли жамият акциялар сотиш ҳисобига ҳосил бўлган, шунингдек ўз хўжалик фаолияти натижасида олинган ва қонунда ман этилмаган бошқа асосларга биноан қўлга киритилган мол-мулкнинг эгасидир.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, давлат бошқаруви идоралари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, акция эгалари бўлишлари мумкин.
Давлат корхонаси ваколат берилган давлат идорасининг қарорига асосан корхонанинг бутун мол-мулки қиймати миқдорида акция чиқариб, акцияли жамиятга айлантирилиши мумкин. Акцияларни сотишдан олинган маблағ давлат корхонасининг қопланганидан кейин тегишли бюджетга тушади.
17. 15 ва 16-модда чиқариб ташлансин; 17, 18, 19, 20, 21, 22 ва 23-моддалар тегишинча 15, 16, 17, 18, 19, 20 ва 21-модда деб ҳисоблансин.
учинчи қисмидан «агар уларни тўлаш уставларда кўзда тутилган бўлса;», «уставга мувофиқ» ва «лекциялар, кўргазмалар, спорт ва бошқа тадбирлардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмида «давлат ва жамоат хавфсизлиги нуқтаи назаридан» деган сўзлар «миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмида «чет элдан» деган сўзлар «ўзга давлатлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмида «хорижий ташкилотлар ва фуқаролардан» деган сўзлар «ўзга давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
иккинчи қисмида «кўзда тутилган» деган сўзлар «ман этилмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмида «чет элдан келадиган ва чет элда бўлган» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкига маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (коммунал мулк) киради. Давлат мулкини тасарруф этиш ва бошқаришни халқ (маъмурий-ҳудудий тузилма аҳолиси) номидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари ва улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари амалга оширадилар»;
иккинчи ва учинчи бандларидаги «Қорақалпоғистон Республикасининг» ва «Қорақалпоғистон Республикаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмунда бўлган тўртинчи банд билан тўлдирилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси бошқа давлатлар билан ҳамкорликда мол-мулкка ва хўжалик фаолияти натижаларига ҳар бир давлатнинг маълум улушда эгалик ҳуқуқи асосида мулк ҳосил қилиши мумкин.
Давлатлараро манфаатларга дахлдор бўлган сув ресурсларидан, ҳаво ҳавзасидан ва бошқа мулк шаклларидан фойдаланиш улар ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади».
номидаги «Жумҳурият» деган сўз «Давлат» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи бандининг учинчи қисмидаги «ҳокимият ва» деган сўзлар «давлат ҳокимияти ва» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи бандининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат аҳамиятига молик корхоналар, давлат олий ўқув юртлари, ижтимоий-маданий соҳа объектлари ҳамда давлатнинг республика истиқлолини ва иқтисодий мустақиллигини таъминловчи бошқа мол-мулклари киради»;
«2. Давлат талаб-эҳтиёжларини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси томонидан ер майдонлари ҳамда бошқа табиий захиралар ва объектларни бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади».
22. 20 ва 21-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20-модда. Давлат мулкининг субъекти
Ўзбекистон Республикаси халқи давлат мулкининг субъектидир. Мулкий ҳуқуқни халқ номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва улар ваколат берган давлат бошқаруви органлари амалга оширади.
21-модда. Ўзбекистон Республикаси субъектларининг республика сарҳадларидан ташқаридаги мулки
Ўзбекистон Республикасининг республика сарҳадларидан ташқаридаги давлат мулки ҳисобланган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда мол-мулк қайси давлатда жойлашган бўлса, шу давлатнинг қонунлари, шунингдек халқаро ҳуқуқ меъёрлари билан тартибга солиб турилади».
Маҳаллий бюджет ҳисобидан вужудга келтирилган ҳамда сотиб олинган, шунингдек давлат мулкидан ўтказилган ва маҳаллий аҳамиятга молик бўлган мол-мулк вилоят, туман, шаҳар ёки бошқа маъмурий-ҳудудий тузилма мулкининг объектидир. Давлатнинг мутлақ мулкига тааллуқли объектлар коммунал мулк ҳисобланмайди».
биринчи гапдаги «маъмурий-территориал тузилма» деган атама «маъмурий-ҳудудий тузилма» деган атама билан алмаштирилсин;
иккинчи гап қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Мулкий ҳуқуқни рўёбга чиқаришни Ўзбекистон Республикасидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари амалга оширадилар».
26. 24-модданинг иккинчи ва учинчи бандлари чиқариб ташлансин.
«1. Солиқлар ва бошқа бюджетга тўловлар амалга оширилганидан кейин давлат корхонасида қоладиган фойданинг (даромаднинг) бир қисми (соф фойда) корхона меҳнат жамоаси аъзоларининг мулкига айланиб, ундан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва корхона уставига мувофиқ фойдаланилади»;
иккинчи банди «фойда» деган сўздан кейин «даромад» деган сўз билан тўлдирилсин.
«Аралаш мулкнинг ўз маблағларини бирлаштираётган мулкдорларнинг мақоми билан белгиланадиган ҳар хил турлари бўлади. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг, турли юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини бирлаштиришга йўл қўйилади».
29. V бўлим қуйидаги мазмундаги 28-модда билан тўлдирилсин:
«28-модда. Қўшма корхоналар мол-мулки
«Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг юридик ҳамда жисмоний шахслари иштирокидаги қўшма корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик жамиятлари ва ширкатлари шаклида барпо этилиб, улар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур мол-мулкка эгалик қилишлари мумкин».
30. VI бўлимнинг номидаги «Қўшма корхоналар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкларига эгалик ҳуқуқига эгалар. Давлат бу мулкнинг дахлсизлигини ва бошқа давлатларга эркин ўтказилишини кафолатлайди».
Чет эл юридик шахслари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолиятларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида ман этилмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўладиган ўз мулкларига эга бўлишга ҳақлидирлар. Чет эл юридик шахсларининг мулки давлат томонидан муҳофаза этилади. Мулкни кўпайтириш ва бошқа давлатларга ўтказиш қонунан таъминланади».
«ижтимоий-маданий» деган сўзлардан кейин «хайрия» деган сўз билан тўлдирилсин; «Уларнинг мол-мулкини асраш, кўпайтириш ва бошқа давлатларга ўтказиш имкониятлари кафолатланади» деган жумла билан тугатилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси мулкий ҳуқуқни амалга оширишни кафолатлайди, мулкдорнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мол-мулкни кўпайтиришни чеклашга ҳамда уни мажбуран тортиб олишга йўл қўйилмайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг ва бошқа давлатларнинг юридик ҳамда жисмоний шахсларига мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси тенг шароитлар яратиб беради».