1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.;
3.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ–3678-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 10 март,
41-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш тўғрисида» 1997 йил 25 августдаги 412-сон қарорининг 2, 4 ва 6-бандларидаги «Телерадиокомпаниянинг» ва «Ўзбекистон телерадиокомпаниясига» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг» ва «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомда:
5-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон МТРК» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон МТРК» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартибининг 5 ва 6-бандларидаги «Ўзтелерадио» компаниясига» ва «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига» ва «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда):
а) 1—3-бандлардаги «Ўзтелерадио» компанияси», «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон МТРК», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон МТРК» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-банддаги «Ўздавстандарт» маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарорининг 3, 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 29-модда) 5-бандининг бешинчи хатбошидаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 20-модда):
а) 2-илова қуйидаги мазмундаги 23-банд билан тўлдирилсин:
б) 3-иловадаги Мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар биринчи блокига «Академик, халқ ва бадиий жамоалар дирекцияси» хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниясининг кўрсатув ва эшиттиришлари ҳажмини кўпайтириш, унинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 28 мартдаги 167-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисида 1996 йил 24 майдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 6-сон, 18-модда).