1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон РеспУбликаси ОЛИЙ КенгашиНИНГ
Қарори
«ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 2 июндаги 105 (610)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ушбу Қонунга зид келадиган ўз меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишини ҳамда бу ҳужжатларнинг бекор қилишини таъминласин;
1994 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
847-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 231-модда)