1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.01.00 Кредит уюшмалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 27 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 февралда маъқулланган
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги 355–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 65-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредит уюшмаси кредитлар бериш ҳамда бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилотидир»;
биринчи хатбошиси «лицензия берилиши учун» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёки унинг ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма равишда юборилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан кўпи билан ўн кун муддатда амалга оширилади. Кредит уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгитдан берилган ҳисобланади»;
кредит уюшмаларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
ижро этувчи орган раҳбарларининг малакасига доир талабларни белгилайди;
молиявий операциялар ўтказилишини олти ойгача бўлган муддатга чеклайди, шунингдек филиаллар тузишни ҳам шунча муддатга тақиқлаб қўяди;
кредит уюшмаси лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туради, тугатади ёки лицензияни бекор қилади»;
5) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўз аъзолари билан лизинг операцияларини амалга ошириш;
ўз фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадларида уюшмалар ва бошқа бирлашмалар тузиш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда филиаллар тузиш»;
9) 22-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижро этувчи орган раҳбари ва ходимлари кредит уюшмаси билан меҳнат шартномаси тузадилар. Кредит уюшмаси номидан кредит уюшмаси ва ижро этувчи орган раҳбари ўртасидаги меҳнат шартномасини кенгаш раиси имзолайди. Кредит уюшмаси номидан меҳнат шартномаларини ижро этувчи орган раҳбари имзолайди»;
10) 23-модданинг иккинчи қисмидаги «аъзоларининг умумий йиғилиши» ва «бошқа органларининг» деган сўзлар тегишинча «кенгаши» ҳамда «кенгаши ва тафтиш комиссиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 25-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредит, шунингдек кредит уюшмаси аъзоси бўлмаган шахсларнинг кафиллиги ёки кафолат билан таъминланиши мумкин».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 6 апрелдаги 65 (3864) - сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 апрель,
ЎРҚ–29-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 111-модда)