3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
6.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
7.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
8.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
9.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг);
10.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
5.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама;
6.Молия / Аудиторлик фаолияти;
7.Молия / Бахолаш фаолияти;
8.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси қонуни
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТУРЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛГАНЛИГИ ҲАМДА СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 26 январда қабул қилинган
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 54-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш комиссияси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади»;
«Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан тасдиқланади. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, оралиқ тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
«Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади».
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
2) 102-модданинг тўртинчи ва еттинчи қисмларидаги «тугатилаётган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказган орган билан келишилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776-сонли Қонунига асосан 2022 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 03/22/776/0498)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бахолаш фаолияти]
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда) 13-моддасининг учинчи қисмидаги «тартиб рақами ва лицензия берилган сана, уни берган орган, шунингдек мазкур лицензия қайси муддатга берилганлиги кўрсатилган ҳолда» деган сўзлар «тартиб рақами, лицензия берилган сана ва уни берган орган кўрсатилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(7 ва 8-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 9-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 5 апрелдаги 64 (3863) - сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 апрел,
ЎРҚ–28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 03/22/776/0498; 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)