1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.03 Хусусий корхона;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
6.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
7.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
4.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
5.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш;
6.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТЕКШИРИШЛАР СОНИ ҚИСҚАРТИРИЛГАНЛИГИ ҲАМДА ТЕКШИРИШЛАР ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 26 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 февралда маъқулланган
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602–I-сонли Қонуни (2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда) 30-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фермер хўжалиги фаолиятини текшириш (молия-хўжалик фаолиятини текширишлар бундан мустасно), давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот реализация қилиш шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигига далиллар бўлган, шунингдек ягона ер солиғи ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, ижарага олиш шартномасига мувофиқ ижарага берилган ер участкасидан фақат белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) — солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш»;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «тафтишдан ўтказиш» деган сўзлар «молия-хўжалик фаолиятини текширишлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади»;
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишлар махсус ваколатли органнинг қарорига биноан режали тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар ва ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади, ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
4) Қонун қуйидаги мазмундаги 101-модда билан тўлдирилсин:
Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас»;
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёхуд назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишлар хўжалик юритувчи субъектларга бормасдан туриб амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишларга уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари юзасидангина йўл қўйилади, улардан муқобил текшириш предметига тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ҳужжатларини ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш тақиқланади».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар ва ушбу модданинг иккинчи—бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя қилувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади, ушбу моддада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан узайтирилиши мумкин.
Ўтказилаётган текширишлар тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига аъзо тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар мазкур Палата вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина текширув билан қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ҳамда текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.
Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади»;
2) Қонун қуйидаги мазмундаги 391-модда билан тўлдирилсин:
«391-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмаслиги
Тадбиркорлик субъектлари назорат органларининг текширишлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмайди».
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.03 Хусусий корхона;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 8-модда) 25-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хусусий корхона фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Хусусий корхоналарнинг — кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа хусусий корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар эса кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил қилинган хусусий корхоналарнинг — кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас».
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 24 мартдаги 57 (3856) - сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 23 март,
ЎРҚ-26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 100-модда)