1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАЛАРИ УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармонига мувофиқ ҳамда истеъмол товарлари улгуржи савдосини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида:
2. Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси ва республика улгуржи база-контораларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия 3-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
бир ҳафта муддатда Улгуржи савдо корхоналари уюшмасининг таъсис йиғилиши ўтказилишини, Таъсис шартномаси ва Уюшма Низоми тайёрланиши ва қабул қилиниши ташкил этилишини;
бир ой муддатда республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларини ташкил қилиш ва уларнинг амалий фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий тадбирлар амалга оширилишини;
республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларининг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларини шакллантиришда, шунингдек, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда ёрдам кўрсатилишини;
«Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари ва «Савдо» ҳудудий акциядорлик компанияларини тугатиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш назорат қилинишини таъминласин.
республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари, шунингдек уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
мазкур база-конторалари, уларнинг ҳудудий базалари, шунингдек вилоятлар «Матлуботсавдо» акциядорлик компанияларига истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар топшириш вазифаси юклансин.
4. Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари, ҳудудий базалар ва вилоятлар «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари ўртасида улгуржи савдони амалга оширишга рухсат берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.