1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДОНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Савдо соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, улгуржи савдо тизимини янада такомиллаштириш, улгуржи, чакана савдо билан истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида барқарор шартномавий муносабатлар учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифати даражасини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари муассисларининг «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияларини, шунингдек, ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш «Савдо» акциядорлик компанияларини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тугатилаётган ва қисқартирилаётган тузилмалар фаолияти билан боғлиқ харажатларнинг тасдиқланган кўрсаткичларига зарур тузатишлар киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 майдаги ПФ-4311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 221-модда)
4. Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси бир ой муддатда белгиланган тартибда ихтисослаштирилган ҳудудий базалар рўйхатини, Республика улгуржи база-конторалари тўғрисидаги намунавий низомни, шунингдек, улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олиш тартибини белгилаб берадиган ҳужжатлар пакетини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 майдаги ПФ-4311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 221-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар]
6. Қуйидагилар:
республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий базалари;
бориш қийин ва тоғли ҳудудларда фаолият кўрсатаётган чакана савдо корхоналари беш йил муддатга мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.
(6-бандининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
7. Молия вазирлиги Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар ва уларнинг ҳудудий базалари томонидан солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ўн кун муддатда ушбу Фармонни ижро этишга оид ҳужжатлар, жумладан Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси, ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари, савдо фаолиятини амалга ошириш талабларини тасдиқлаш, шунингдек, «Ўзбекбирлашув» ва «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияларини тугатиш бўйича комиссияни тузиш борасидаги ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритсин;
икки ой муддатда «Матлуботсавдо» ҳудудий компанияларининг фаолиятини ўрганиб чиқсин ва унинг натижаларига кўра улар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудлар аҳолисининг зарур товарларга бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш бўйича таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 майдаги ПФ-4311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 221-модда)