1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.02.00 Нақд пул эмиссияси, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш. Инфляция;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 22 ИЮНДАГИ 264-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Электрон тўловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 31-модда) 6-бандининг тўртинчи хатбошига «хато амалга оширилган электрон тўловлар натижасида электрон тўловларни амалга ошириш ва пул маблағларини қайтаришнинг белгиланган муддатлари бузилиши бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 февраль,
18-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 35-модда)