Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Корхоналар (ташкилотлар)нинг махсус (рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида» 1992 йил 14 январдаги 516-ХII-сон
қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1993 йил 2 сентябрдаги 923-ХII-сон
қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг
2-бандида келтирилган жадвалга қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
— жадвал қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ бўлимлари ва тегишли давлат бошқарув органлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.