Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштиришни янада чуқурлаштириш, ушбу жараёнларга хорижий инвесторларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
акцияларининг бир қисми 2000-2001 йилларда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хорижий инвесторларга сотиладиган корхоналар рўйхати 1-иловага
* мувофиқ;
акцияларининг бир қисми 2000-2001 йилларда биржа ва биржадан ташқари бозорларда хорижий инвесторларга сотиладиган корхоналар рўйхати 2-илова
*га мувофиқ;
2000-2001 йилларда хорижий инвесторларнинг мулки этиб сотиладиган корхоналар рўйхати 3-илова
*га мувофиқ тасдиқлансин.
1-3-иловаларда кўрсатилган корхоналар мол-мулки қийматини аниқлаш эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади;
хорижий баҳолаш компаниялари, аудиторлар, маслаҳатчилар ва молиявий агентларнинг хизматига ҳақ тўлаш институционал қайта ўзгартиришларни амалга оширишга Жаҳон банки қарзи бўйича тушувчи маблағлар ҳамда харажатларни кейинчалик объектлар (акциялар)ни сотишдан тушган тушум ҳисобида қоплаган ҳолда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади;
1 ва 3-иловаларда кўрсатилган корхоналар ва акциялар пакетлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича бизнес-режа албатта тақдим этилиши шарти билан фақат тендер ёки инвестиция савдоларида сотилади.
3. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясига, айрим ҳолларда, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарга инвестициялар жалб қилинганда:
корхона (акциялар улуши) сотилишигача бюджет ва давлат корхоналари олдида тўпланиб қолган қарзлар таркибини ўзгартириш, шу жумладан улар бўйича тўловларни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
янги ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотларни ўзлаштириш даврида хорижий инвесторнинг сўровига кўра табиатни муҳофаза қилиш кўрсаткичлари бўйича талабларни ошириш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-илова
*га мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.