Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар бериш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукуматининг 134 млн Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.С. Сафоев Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Айирбошлаш нотаси сифатидаги битимни имзоласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига беғараз ёрдамни олиш учун барча тартиб-қоидаларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш, шу жумладан стипендиатларни танлаш ва Японияга юбориш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.
3. Беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига келаётган асбоб-ускуналар ва хизматлар божхона тўловлари тўлашдан озод этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларни яшаш жойи бўйича давлат божи ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.