1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
3.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар);
4.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш;
5.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон РеспубликасиНИНГ қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 11 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунининг (2000 йил 26 майда қабул қилинган 77–II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 148-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 19-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деган сўзлар «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 03/19/518/2589-сон)
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги 220–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 58-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 25-моддасининг учинчи қисмидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деган сўзлар «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Экспорт назорати тўғрисида»ги 658–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 158-модда) 8-моддасининг биринчи қисмидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деган сўзлар «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2005 йил 15 декабрдаги 245 (3790)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 14 декабрь,
ЎРҚ–11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 365-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 03/19/518/2589-сон; 18.02.2020 й., 03/20/604/0175-сон)