Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Марказий аппарати фаолияти самарадорлигини ошириш, уни қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга доир Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга ошириш талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳайъат таркиби 15 кишидан иборат этиб белгилансин.
2. Мансурбек Муслимбекович Султонов, Жумабой Қўчқоров, Олим Отаев, Носиржон Собирович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъат аъзолари этиб тасдиқлансин ва Расулмат Ҳусанов ҳайъат аъзолигидан озод этилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорининг
11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.