2.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
2. Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Белгилансинки, топография-геодезия ва картография ишларини амалга ошириш ҳуқуқига мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 1-илованинг 7-бандидаги «ва муҳандислик-геодезия» сўзлари «(муҳандислик-геодезия ишларидан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 14 ноябрь,
510-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига 1-ИЛОВА
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган геодезия ва картография ишлари турлари лицензияланиши керак.
3. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси (кейинги ўринларда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси деб юритилади) Комиссиянинг ҳужжатларни қабул қилишни, лицензиялар беришни, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни, лицензия битими тузишни ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.
4. Юридик шахслар лицензия талабгори бўлишлари мумкин.
5. Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
6. Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
7. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига (айрим иш турларига) берилиши мумкин.
II. Лицензия талаблари ва шартлари
8. Қуйидагилар геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензиат томонидан геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан геодезия ва картография ишларини амалга ошириш бўйича норматив-техник ҳужжатларга риоя этилиши;
лицензиат штатида лицензияда кўрсатилган фаолият турлари бўйича маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир ходим бўлиши;
белгиланган талабларга мувофиқ бўлган моддий-техник базанинг, геодезия ва картография асбоб-ускуналарининг, бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши;
геодезия ва картография ишларини амалга оширишни тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
лицензиат томонидан давлат сирини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжуд бўлиши.
9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган лицензия талаблари ва шартларидан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
10. Геодезия ёки картография фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларга талаблар «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан белгиланади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; фаолиятнинг лицензияланаётган тури (ёхуд унинг қисми) ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
лицензияланадиган иш турларини бажарадиган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар (сони, маълумоти, мутахассислик бўйича иш стажи);
техника билан жиҳозланганлик ва лицензияланадиган ишларни амалга оширишга доир норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
геодезия, картография приборлари ва асбоб-ускуналарининг метрология жиҳатидан таъминланганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
лицензияланадиган ишларни назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олишнинг ташкил этилиши тўғрисидаги маълумотлар.
12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказилади.
14. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилиб олинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
IV. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
18. Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ариза ва лицензия олишга барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил этади.
19. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги тегишли қарор протоколи лойиҳасини тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади.
Комиссия «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Зарур ҳолларда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси жойларга бориб лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши имкониятини ўрганиш ҳуқуқига эгадир.
20. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
21. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи лицензия битими «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
22. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ҳамда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.
Лицензиялар «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
23. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
24. Агар лицензиат лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
25. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
26. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида, рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
27. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
Бунда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.
Комиссия «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг таклифи олингандан кейин етти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
28. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришга мажбур.
29. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
30. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
31. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
33. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда:
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
лицензиатдан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текшириш натижалари асосида лицензия талаблари ва шартлари бузилишининг аниқ ҳолларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;
лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритади.
Давлат назорат ва текшириш органлари, шунингдек давлат ҳокимиятининг бошқа органлари лицензия талаблари ва шартларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, ўз ваколатлари доирасида, аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида лицензияловчи органга маълум қилишлари шарт.
34. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасида қолади.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради
36. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради
37. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради
VIII. Лицензиялар реестри
38. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.
юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана ва унинг тартиб рақами), почта манзили, телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзилини ўз ичига олувчи лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;
лицензиат томонидан бажариладиган ишлар кўрсатилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган тури;
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш асослари ва санаси;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси.
40. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўровга кўра ҳамда сўров ҳақи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат кўрсатилганда муайян лицензиатлар тўғрисида реестрдан кўчирма тарзида уч кун муддатда берилади.
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:10000, 1:25000, 1:50000, 1:100000, 1:200000, 1:500000, 1:1000000 масштаби топография режалари ва хариталарини тузиш ва нашр этиш;
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотнома хариталари ҳамда тармоқлараро аҳамиятга эга бўлган бошқа мавзули хариталар ва атласлар, ўқув картография қўлланмалари тузиш ва нашр этиш;
давлат аҳамиятига эга бўлган географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш.
2. Махсус аҳамиятга эга бўлган ишлар:
а) геодезия ишлари:
махсус аҳамиятга эга бўлган геодезик режа ва баландлик шохобчаларини яратиш;
1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштаби топографик ва махсус суратга олишлар;
ҳар хил иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишда муҳандислик-геодезия ишлари;
ерларни чегаралашда, давлат кадастрларини юритишда, геология, маркшейдер ишлари ва бошқа ишларда геодезия ва топография ишлари;
муҳандислик изланишлари ва бошқа изланишларда геодезия ва топография ишлари.
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:200, 1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштаби топографик ва махсус режалар ҳамда хариталар тузиш ва нашр этиш;
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда махсус аҳамиятга эга бўлган мавзули хариталар ва атласлар тузиш ва нашр этиш;
махсус аҳамиятга эга бўлган географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш.
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш фаолиятини лицензиялаш